Режа: Стандартлаштириш ишларининг ташкил килиниши Курилиш сохасидаги стандартлаштиришга оид Хужжатлар тоифалари, стандарт турлари Халкаро ва давлатлараро илмий-техник хамкорлик Курилишда стандартлаштириш объектлари


Курилиш сохасидаги стандартлаштиришга оид


Download 104 Kb.
bet2/5
Sana08.03.2023
Hajmi104 Kb.
#1252547
1   2   3   4   5
Bog'liq
industrial referat usmonov l

Курилиш сохасидаги стандартлаштиришга оид
хужжатлар тоифалари, стандарт турлари
1. Узбекистон Республикаси худудида курилиш сохасидаги стандартлаштириш объектларига талабларни белгиловчи меъёриёт хужжатларининг куйидаги тоифалари амалда:
- халкаро (давлатлараро, минтакавий) стандартлари;
- Узбекистон Республикаси стандартлари;
- техник шартлар;
- корхоналар стандартлари;
- хорижий давлатларнинг миллий стандартлари.
Курилиш коидалари ва меъёрлари (ККМ), стандартлаштириш коидалари, меъёрлари, рахбарий хужжатлар, иктисодий-техник ахборотлар таснифлагичлар хам стандартлаштириш буйича меъёриёт хужжатлари сирасига киради.
2. Стандартлар ва техник шартлардаги талаблар мажмуаси халкаро стандартлар, саноати тараккий этган хорижий давлатларнинг минтавий ва миллий стандартлари хамда техник меъёрлаштириш тизимининг меъёриёт (ККМ) билан уйгунлашган булиши шарт.
3. Стандартлаштириш буйича тармоклараро ишларни ташкил килиш ва мувофиклаштириш максадида Давархитекткурилишкуми уз маъсуллик доираларида ва манфаатдор томонлар (Уздавстандарти, Давтабиаткуми, Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазирлиги ва хакозолар) билан келишилган холда Уз РСТ 1.0 бандига мувофик йурикномалар, коидалар, низомлар, услубият курсатмалари, рахбарий хужжатлар ва тавсияномаларни тасдиклайди.
4. Курилиш махсулотлари учун стандартлар техник шартларни тасдикловчи Давархитекткурилишкуми ушбу меъёриёт хужжатлари-даги талабларнинг асослиги учун унинг ишлаб чикарувчилари билан бир каторда жавобгардир.
5. Курилиш учун стандартларни ишлаб чикиш келишини, тасдиклаш ва руйхатга олиш тартиби Уз РСТ-нинг 1.1 банди томонидан ушбу стандарт талабларини хам хисобга олган холда белгиланади.
6. Курилиш учун техник шартларни ишлаб чикиши ва келишиши тартиблари Уз РСТ 1.2 ва ГОСТ 2.114 бандлари билан, тасдиклаш ва руйхатга олиш тартиблари эса ушбу стандарт талабини хисобга олган холда белгиланади.
7. Корхоналар уз стандартларини УзРСТ 1.3 бандлари белгиланган тартибда ишлаб чикадилар, ушбу стандарт талабларига биноан тасдиклайдилар ва руйхатдан утказадилар.
8. Стандартлар ва техник шартлар курилиш сохасидани юксак сифат курсаткичлари ва хорижий давлатларда эришилган ютукларни инобатга олган холда илмий-техник, тажриба-конструкторлик, технологик ва лойиха ишлари асосида ва улар якунларигша караб ишлаб чикилиши хамда республиканинг иктисодий ва ижтимоий тараккиёти учун энг кулай ечимларни кузда тутиши лозим.
9. Курилиш сохасидаги маъёриёт хужжатлари мазмуни мажюурий ва тавсиявий хусусидаги маъёрлар ва талаблардан иборатдир. Инсон хаёти, саломатлиги ва мулклари хавфсизлигини; бино ва иншоотлар, курилиш конструкциялари, мухандислик ва санитария-техника ускуналари тизимлари ишончлиги ва мустахкамлигини; захира тежаш имконини; атроф фухит мухофазасини; курилиш махсулотларининг узаро мувофикликлари ва бири-бирининг урнини босиши; белгиланган талабларни синаб куриш усулларини назорат усуллари ягоналигини ва навларга ажратишдаги ягоналикни таъминловчи талаблар мажбурий талаблар сирасига киради. Буюртмачи (истеъмолчи, харидор) зарур холларда уз манфаатининг химояланишини таъминлаш максадида мажбурий талаблар доирасини кенгайтириш хам мумкин.
Курилиш махсулотларининг хар палладаги техникавий ва истеъмол таснифотлари ва шунинг билан бирга стандартларнинг мажбурий талабларидан хам юкорирок даражадаги талаблар куювчи таснифотлар тавсиявий талаблар сирасига киради.
Меъёриёт хужжатлари ишлаб чикилаётганда мажбурий талаблар даражасидан пастга огиш ман килинган.
Меъёриёт хужжатларида мажбурий талаблар булимига таалукли булган узга меъёриёт хужжатига, масалан - синаб куриш усуллари, кадоклашга, накл этишга (ташиб етказишга) навларга ажратишга ва хакозоларга таалуклик талабларга ишора килинганида, ишора килинган сингари стандартлар талаблари куллаш учун мажбурий булади.
10. Мажбурий ва тавсиявий меъёрлар билан талаблар уз.Р.Х. 51-010-93 га мувофик бевосита айнан маъёриёт хужжатларида белгиланади.
11. Курилиш махсулоти, агар унинг амалдаги стандартлар билан кузда тутилган мажбурий талабларга мослиги белгиланган тартибда тасдикланмаган булса, сотилиши мумкин эмас.
Четдан олиб кирилаётган махсулотлар, агар унинг Узбекистон Республикасидаги амалдаги стандартларнинг мажбурий талаблар кисмига таалукли талабларга мослиги тасдикланмаган булса, етказиб берилиши ва ундан фойдаланиш мумкин булмайди.
“Сертификациялаш, хавфсизлиги тасдикланиши зарур булган молларни Узбекистон Республикаси худудига олиб кириш ва олиб чикиб кетиш тартиблари”га биноан сертификация килиниши мажбурий булган махсулот сертификация килиш йули ёки махсулот чикарувчига республика сархадидан ташкарида берилган сертификат ёки мувофиклик тугрисидаги бошка хил говухномаларни тан олиш йуллари билан тавфсизлиги тасдикланмагунга кадар сотилиши мумкин булмайди.
12. Корхоналарнинг ишлаб чикарилаётган махсулотларига жорий килинган техник шартлари ва стандартлари талаблари давлатлараро ва республика стандартлари ушбу махсулотга нисбатан мажбурий талабларига зид булмаслиги ва ушбу стандартлардаги талаблардан паст булмаслиги шарт.
13. Меъёриёт хужжатларининг мажбурий талаблари мухравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан катъий барча ташкилот ва корхоналар учун хамда республика худудида тадбиркорлик билан шугулланувчи барча фукороларга тааллукликдир.
Стандартлар ва техник шартлар билан белгиланган мажбурий талабларни бузувчи корхона ва мансабдор шахслар амалдаги конунчиликка биноан жавобгардирлар.
14. Стандартлаштириш объектининг узига хос хусусиятлари ва унга куйиладиган талаблар мазмунига караб Узбекистон Республика-сининг курилиш сохасидаги стандартлаштириш тизимида куйидаги турдаги стандартлар кузда тутилган:
- асосий турдаги стандартлар;
- умумтехник стандартлари;
- техник шарт-шароитлар стандартлари;
- техник талаблар стандартлари;
- назорат (синаб,тахлил килиш, улчаш,аниклаш) усуллури учун стандартлар.
15. Асосий стандартлар ташкилий-техникавий жараёнларнинг, шу жумладан махсулот кашф этиш, ишлаб чикариш ва кулланиш жараёнларининг амалга оширилиши тартибини хамда фаолият турининг маълум бир сохасида ишларни ташкил килиш буйича асосий (умумий) холларни белгилаб беради.
Бунинг яккол мисоли мазкур стандартдир.
16. Умумтехник стандартлар махсулот кашф этиш, ишлаб чикариш ва кулланиш жараёнларига нисбатан умумтехник турдаги, жумладан мехнат хавфсизлигига, зарарли таъсирлардан (шовкин, тебраниш ва хаказо) химояланишга; туб технологик жараёнларга, махсулот сифатини назорат (синаб куриш) усулларига оид талабларни белгилайди.
Бунга мисол сифатида - ГОСТ 21.001.77 “Курилиш учун лойиха хужжатлари тизими. Умумий холлар”ни курсатса булади.
17. Айни курилиш махсулотига булган техник талаблар стандартлари махсулот сифатига булган тула хажмдаги талабларни белгилайди.
У стандартларнинг энг оммавий турларидандир.
18. Техние талаблар стандартлари курилиш махсулотларининг захираларидан тежамли фойдаланиш, махсулотнинг мустахкамлигини (ишончлилигини), ракобатбардошлигини таъминловчи асосий улчамларига оид меъёрлар ва талабларни белгилайди.
Стандартларнинг ушбу гурухига “Таснифот ва умум техник талаблар”, “Конструкция ва улчамлар”, “Турлар, конструкциялар ва улчамлар” сингариларни киритиш мумкин.
19. Назорат усулларига доир стандартлар узаро ухшаш махсулот-ларнинг бир ва бир неча гурухлари учун ишлаб чикилади.
Стандарт синов учун намуна танлаш тартибини, сифат курсаткичларини бахолашда бирламликка эришиш максадида ушбу махсулотнинг истеъмол (фойдаланиш) хусусиятларини назорат килиш (синаб куриш, тахлил килиш, аниклаш, улчаш) усулларини хамда махсулот яратилаётганида, назорат пайтида, сертификация килинишида ва эхтиёжга ишлатилиши жараёнларидаги синаб куриш усулларини белгилаб беради.
20. Курилиш сохасининг стандартлари турлари, уларнинг мазмуни, тузилиши ва таърифлариши стандартлаштириш объектлари хусусиятларидан келиб чикиши ва ГОСТ 1.5, Уз РСТ 1.0 хамда ушбу стандартга мувофик булиши шарт.
21. Курилиш махсулотларнинг бир гурухи учун ушбу махсулот гурухи тааллукли умумтехник талаблар, кабул килиб олиш коидалари, назорат усуллари ва бошка умумий талабларни тартибга солувчи стандартлар ёки ушбу хил талабларни узида мужассамлаштирган “Умумий тахник талаблар” сингари стандартлар ишлаб чикилади.
Айни бир махсулот тури учун талабларни “Техник шартлар”, “Конструкциялар ва улчамлар”, “Турлар, конструкциялар ва улчамлар” каби стандартлар белгилайдилар.
22. Бажарадиган визифалари узаро ухшаш ва конструктив ечимларида умумийлик мавжуд булган курилиш конструкциялари бир гурухи учун конструкциялар турлари, уларнинг айни турдаги конструкцияларга тааллуклик стандартлари ва техник шартларини ишлаб чикиш ва лойихалашда куллашга мулжалланган мувофиклашиш улчамларини белгиловчи “Турлар ва асосий улчамлар” каби стандартлар ишлаб чикилади.
23. “Техник шартлар” каби курилиш конструкциялари стандартларидан уларнинг сифатлилигини таъминловчи конструкция навларининг номенклатуралари ва талаблари белгиланади, асосий улчамлари курсатилган умумий куриниши (турлари) чизмалари бурилади, конструкциянинг ишчи чизмаларига ишора килинади.
Намунавий конструкцияларнинг ишчи чизмалари стандарт таркибига киритилиши хам мумкин.
24. Янгидан кашф килинаётган ва кайта куриб чикилаётган намунавий конструкциялар стандартлари ушбу конструкцияларнинг ишчи чизмалари билан бир вактнинг узидаёк ишлаб чикилиши шарт.
25. Андазаларнинг мослашу улчамлари катори, бинолар, иншоотлар ва уларнинг таркибий кисмларининг маълум вазифага мулжалланган параметрлари (йигма улчамлари) “Параметрлар” (улчамлар йигмаси) каби стандартлар билан белгиланади.
26. Бино ва иншоотлар кисмлари сифатига куйиладиган талаблар, уларни куллаш коидалари ва назорат килиш усуллари “техник талаблар, кабул килиб олиш коидалари, назорат усуллари” каби стандартлар билан белгиланади.
27. Курилишда техник шартлар курилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари хамда бошка курилиш махсулотларининг аник турлари (навлари)га, агар улар учун давлат-лараро ва республика “Техник шартлари” турдаги стандартлар мавжуд булмаган холларда тайёрланиши, назорат килиниши, кабул килиб олиниши ва етказиб берилишига оид талабларни белгилайди.
Хусусан курилиш конструкциялари ва буюмларининг куйидаги турларига техник шартлар ишлаб чикилади:
- стандартлар ишлаб чикиш кузда тутилмаган намунавий конструкциялар ва бумларга;
- улар асосида намунавий конструкциялар яратилганга кадар янги конструкциялар ва буюмларга;
ёппасига ишлаб чикаришга мулжалланган яккахон лойиха конструкцияларига.
28. Маълум бир курилиш бутлаш учун бир маротабалик буюртмага биноан чикариладиган яккахон лойиха конструкциялари бевосита ишчи чизмалари асосида тайёрланиб, ухшаш конструкцияларнинг тегишли гурухига хос умумий стандартларга ёки ушбу асосда корхоналар ишлаб чиккан уз стандартларга мувофик етказиб берилади.
29. Узбекистон Республикаси стандартига корхона стендарти, техник шартлари Уз РСТ буйича 1.1,1.2 ва 1,3 шаклида нишонланади.
30. Давархитекткурилишкуми курилиш сохасидаги стандартлаш-тириш тизимига тааллулик республика стандартлари ва техник шартларини нашр килади ва кайта нашр килади, мустакил Давлатлар Хамдустлигининг давлатлараро стандартларини давлат ва рус тилларида купайтиради.
31. Махсулотнинг тажриба туни учун корхона стандартлари ва техник шартларини нашр килиш ва кайта нашо килиш ва хусусий улар билан таъминлаш вазифасини ушбу хужжатларни УзРСТ 1.4 асосида тасдикланган корхоналар амалга оширадилар.
32. Давархитекткурилишкуми давлатлараро ва республика стандартлари, техник шартлари хамда чикараётган махсулотларига корхоналарнинг уз стандартлари тугрисида, колаверса стандартлаш-тиришга доир коидалар, рахбарий хужжатлар ва тавсияномалар тугрисида ахборот таркатишни амалга оширади.

Download 104 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling