Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Бу йилги референдум қачон ўтказилади ва Конституцияга нечта янги модда киритиляпти?


Download 0.71 Mb.
bet22/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Бу йилги референдум қачон ўтказилади ва Конституцияга нечта янги модда киритиляпти?
Конституциянинг янги таҳрири тўғрисидаги қонун 132 та овоз билан қабул қилинди. Конституция тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича Референдум 2023 йил 30 апрель, якшанба куни ўтказилиши белгиланди.
Референдум бюллетенида: «Сиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунини қабул қиласизми?» деб ёзилади.
Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритиляпти, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошади, Конституциямизнинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаяди, яъни амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланади.Янгиланган Конституция жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини комплекс тартибга солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Конституциявий қонун лойиҳасига киритилган янги нормалар барча соҳаларни тараққий эттиришга, шу жумладан, давлат ҳокимиятининг янада самарали ташкил қилинишига ёрдам беришни таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон Конституцияси халқ томонидан уларнинг таклифлари асосида янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда. (220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган. Бунда таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олди).Ушбу таклифлар асосида Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалари 275 тадан 434 тага ошди. Яъни, Конституциянинг 65 фоиз матни халқ таклифлари асосида шаклланди ва унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинган. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилмоқда. Натижада Конституциямиз ҳам мазмунан, ҳам шаклан мутлақо янгиланмоқда.Конституция лойиҳасида давлатнинг, мансабдор шахсларнинг ваколатлари кучайтирилябди эмас, балки тўғридан-тўғри халқнинг, фуқароларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг ижтимоий, сиёсий ҳуқуқлари ҳамда давлат бошқарувидаги роли янада мустаҳкамланмоқда.1992 йилда Конституция қабул қилинганидан буён унга киритилган 15 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчаларнинг деярли барчаси давлат қурилиши ва бошқарувига, хусусан Парламент, Президент, Ҳукумат, сайлов тизими ва ҳоказоларни назарда тутган бўлса, ушбу Янги Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг ярмидан кўпи инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ,45 фоиздан ортиғи ижтимоий-иқтисодий соҳаларга алоқадор нормаларни ташкил этади.Шу боис, янги халқ Конституцияси амалдаги Конституциядан кескин фарқ қилади, у 2016 йил охиридан то шу пайтгача давлат ва жамиятда рўй берган барча муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг умумий моҳиятини норма шаклида қамраб олади ва Ўзбекистоннинг келгуси ривожланиши учун синалган ҳуқуқий фундамент бўлиб хизмат қилади.Конституция лойиҳасига киритилаётган ўзгаришларни мазмунига кўра қуйидагича бўлиш мумкин:

  • Инсон ҳуқуқларни таъминлаш соҳасидаги ўзгаришлар;

  • Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар;

  • Сиёсий ҳуқуқлар соҳадаги ўзгаришлар;

  • Давлат ҳокимиятини ташкил этишга оид ўзгаришларни айтиб ўтди.




Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling