Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/41
Sana24.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1060363
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
САНОАТ БИНОЛАРИ ФОНАРЛАРИ.

Ёруглик фонарлари тури ва кулланилиши. Бино том 
ёпмаларида ойна урнатилган махсус уринлар, яхни ёруглик 
фонарлар курилади. 
Бу фонарлар ёритиш билан бир каторда хоналардаги хаво 
алмашувига хам хизмат килади, шунинг учун уларни ёруглик 
аэрация фонарлари дейилади. 
Фонарлар куйидаги куринишларда булади: тугрибурчакли, 
трапеция шаклида учбурчакли, М – шаклида, шедасимон ва зенит 
фонарлар. (Расм 30) 


Расм 30.Ёруглик (ёруглик+аэрация) фонарларини асосий турлари 
а – тугрибурчакли, б,в – трапециясимон, г – уч бурчакли, в – М- шаклида, 
е – шедасимон, ж-и – зенит 
Тугри бурчакли фонарларли ёруглик ойналари вертикал 
жойлашган, инсоляция ва кирланиш куп эмас, сув утказмайди ва 
тозалаш осон. 
Бундай фонарларни урнатиш оддий ва ундан фойдаланиш 
яхши, камчилиги ёруглик активлиги нисбатан камрок. 
Трапеция шаклидаги фонарлар ойналари горизонтга нисбатан 
70 – 80
о
бурчак остида жойлашган, шунинг учун уни ёруглик 
активлиги яхши, лекин инсоляция ва кирланиши юкори, очик 
тавакаларда сув окиши мумкин ва тузилмавий ечими 
мураккаброкдир. 
Учбурчакли фонарлар профили учбурчак булгани учун 
ойналар урнатилган юза киялиги горизонтга нисбатан 45
0
булади. 
Улардан факат ёритишда фойдаланилгани учун ойналари 
очилмайдиган килинади. Ёритиш хусусияти яхши булгани билан, 
бундай фонарлар кам урнатилади, чунки уларда инсоляция юкори, 
тузилмалари мураккаб ва тозалаш кийин булади. 
М шаклидаги фонарларга ойналар вертикал ва кия 
жойлаштирилади, камчиликлари юкорида курилгандан улар факат 


хаво алмашиши мумкин булган ишлаб чиқариш биноларда 
кулланилади. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling