Русс нашриётига сўз боши


Садо – сизнинг бармоқларингиз учида


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

 
Садо – сизнинг бармоқларингиз учида 
 
Гитара усталари айтишадики: “Садо-сизнинг бармоқларингиз учида”. 
Сиз ҳудди Эдди Ван Халендагидек гитара, эффект педали ва кучайтиргич 


сотиб олишингиз мумкин. Лекин, сиз уни чалсангиз, у сизда барибир 
бошқача овоз чиқаради. 
Худди шунингдек, Эдди қачонлардир ломбардда сотиб олинган эски 
гитарани олиб чалса ҳам, сиз барибир, уни айнан Эдди Ван Хален 
чалаётганини тушуна оласиз. Сифатли асбоблар албатта яхши чалишга ёрдам 
беради, лекин унинг оҳанги сизнинг ўзингизга боғлиқ.
Одамлар кўпроқ, асбобнинг ўзига қизиқишади, унинг ёрдамида нима 
қилиш ҳақида ўйлаш ўрнига, асбобнинг ўзига маҳлиё бўлишади. Бунга 
мисоллар кўп: Photoshopда дизайнерлар бир қанча оддий бўлмаган 
шрифтлар ва замонавий филтрлардан фойдаланишган, лекин айтарли ҳеч 
нима йўқ; ишқибоз-фотографлар ўзларини устида ишлаш ўрнига,тасмали ва 
рақамли фотографияларни муҳокама қилишга берилиб кетишади. 
Голф ўйнашни энди бошлаган ўйинчилар, ўзларига қиммат клюшкалар 
керак деб ўйлашади. Лекин клюшка эмас, зарб асосий аҳамиятга эга. Тайгер 
Вудсга бир нечта арзон клюшкалар тўпламини бермангиз ҳам у барибир 
сизнинг устингиздан ғалаба қозонади.
Асбоб-ускуналар одамларга ёрдамчи бўлиб хизмат қилади. Улар узоқ 
вақт машқларга вақтини сарфлашдан кўра, дўконларда катта маблағларини 
сарфлашни афзал кўришади. Улар қисқа йўл излашади. Ўзингиз хоҳлаган 
даражага эришиш учун, сизга дунёдаги энг яхши асбобнинг кераги йўқ. Ва 
ишни бошлашингиз учун ҳам унинг аниқ кераги йўқ.
Бизнесда кўпчилик ҳақиқатдан ҳам аҳамиятга эга бўлган нарсалар 
ўрнига, асбобларни танлаш, дастурлар ўртасидаги фарқ, масштаблаш 
муаммолари, офис интерьерлари стиллари, чиройли мебеллар ва шу каби 
аҳамиятсиз нарсалар ҳақида қайғуришади. Аслида эса, сиз қандай қилиб 
мижозларни жалб қилишингиз ва пул топишингиз аҳамиятга эга.
Шунингдек, булар ўз блогини юритишни хоҳловчи, ўз бизнеси учун 
подкастлар ёки видеога олишни хоҳлайдиганларга ҳам тегишли, лекин улар 
кўпроқ қандай асбоблардан фойдаланишлари ҳақида ўйлашади. Ҳақиқий 
аҳамиятга эга нарса эса контент яъни таркибдир. Сиз бир қатор қимматбаҳо 
асболардан фойдаланишингиз мумкин, лекин сизда бирор аҳамиятга 
арзигулик ҳолатнинг ўзи бўлмаса, унда бу асбобларнинг қандайлигидан 
маъно йўқ. 
Сизда бор асбобнинг ўзидан ёки унчалик қиммат бўлмаган асбобдан 
фойдаланинг. Кейин ҳаракат бошланг. Аҳамиятга эга нарса бу сизнинг 
асбобингиз эмас. Ишнинг моҳияти шуки, сиз ўзингизда мавжуд восита 
ёрдамида қай даражада яхши натижага эриша олишингизни кўрсатишингиз 
керак. Садо-сизнинг бармоқларингиз учида.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling