Кроссворд тузиш бизнеси


Download 204.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi204.38 Kb.
#1573101
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
74cfd7140921095b9eabfe5be463a2fb



КРОССВОРД ТУЗИШ БИЗНЕСИ 
Кўплаб одамлар ўзларининг бўш вақтларини 
кроссорд ечиш билан ўтказади. Сизнинг кроссворд 
ечиш одатингизни уни тузишга қаратилса, бу сизга 
қўшимча даромад олиб келади. Вақт бу машғулотга 
талабни 
ортганлигини 
кўрсатди. 
Кроссвордлар 
Англияда бундан тўрт аср олдин яратилган. Бугунги 
кунда кроссвордларни кичик ёшдагилар ҳам, кекса 
одамлар ҳам ечади. Кроссвордлар журналларда, газета 
ва китобларда чоп этилмоқда. Улардан нафақат вақт 
ўтказиш учун, балки дунёқарашни кенгайтириш учун ҳам ишлатилади.
Кроссворд сўзининг маъноси сўзларнинг ўзаро қўшилиши, боғланишидир. Классик 
кўринишда кроссворд катакли шаклда бўлиб, сўзлар горизонтал ва вертикал йўналиш 
бўйича рақамланган. Горизонтал ва вертикал сўзлар учун алоҳида саволлар тартиби 
ёзилади.
Классик кўринишдаги кроссвордлардан ташқари бугунги кунда бошқа кўринишга 
эга кроссвордлар ҳам мавжуд. Улар орасида, япон, скандинавиялик, сонли, филфордлар ва 
чайнвордлар. Ундан ташқари тематик, луғавий, ҳазил, расмли ва алифболи кроссвордлар 
мавжуд.
Амалиётда бизнес ғояни тадбиқ қилиш учун кроссворднинг қайси турини танлаш 
сизга боғлиқ. Кроссвордларни яратишда уларни автоматлаштириш мумкин. Булар учун 
махсус дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, сўзларни ҳам дастурнинг ўзи танлайди.
Ундан ташқари интернетда кроссворд тузадиган бошқа дастурлар ҳам бор. 
Кроссвордларни тузишга бир нечта шаблон яратинг. Бошланиш учун 10 ёки 20 та шаблон 
яратиш кифоя. Кейинги босқичда кроссвордлар кимлар орасида тарқалишини ҳал қилинг. 
Бунинг учун босмахона топиб, у билан келишилган ҳолда ҳаракат қилинг. Иккинчидан 
ўзингиз шахсий босмахона очишингиз мумкин. Агарда босмахона очсангиз нашр 
қилинадиган кроссвордлар ҳажмини ўзингиз белгилайсиз. Бу йўналишда фаолият олиб 
бориш учун лицензия олиш, ҳужжатларни расмийлаштиринг.
Кроссвордларни тайёрлашда омма талабини ўрганиш фойдадан холи бўлмайди. 
Бошланғич синф ўқувчилари учун чет тилини ўрганишига ёрдам берадиган маҳсулот 


ҳозирги куннинг долзарб мавзусига айланган. Шошилинг, мижозларингиз кундан кунга 
ортиб бормоқда. 
Ҳозирда матбуот дўконларида маҳаллий газеталарнинг нархи 1.500 сўмдан 2.000 
сўмгача бўлиб келмоқда. Ҳар бир чоп этилган икки варақли кроссворд учун 500 сўмдан 
матбуотчиларга сотишингиз мумкин. Икки бетлик варақни чоп етиш учун ҳар бир 
газетангиз 150-200 сўмга тушиши мумкин. Шу тариқа ҳар бир кроссворддан 300 сўм соф 
фойда қилаяпсиз. Ўз нашрингиз сонини ошириш мақсадида кўпгина ўқув юртлари, лицей-
коллежлар ва мактаблар билан шартнома тузишингиз мумкин. Ҳар бир ўқув юртида 
мингтадан ўқувчи обуна бўлганда ҳам биргина Тошкент шаҳрида юзлаб ўқув масканлари 
мавжуд. Юз минглаб обуначилар кетидан газетангизни ҳар бир сонидан 30 миллион 
сўмгача фойда кўришингиз мумкин. 
Кейинчалик олаётган даромадингиздан бир бўлагини ўзингиз чоп этишингизга 
босмахона учун сармоя сифатида сарфлашингиз мумкин. Кроссвордларни чоп этишда ҳам 
ўқувчиларга ёқиши учун ҳар хиллик бахш этинг.
Қолаверса, ёш болакайлар учун алоҳида турдаги усти рангли кичик китобча 
шаклида кроссворд ва ребуслар чоп этишингиз ҳам мумкин.
Ушбу бизнесга мавсумнинг таъсири йўқлиги туфайли ҳар ой керакли даромадни 
қўлга киритишингиз мумкин. Аммо фаолият аввалида ўз кроссвордларингизни самарали 
тарзда тарғибот қилишни ҳам унутманг. 



Download 204.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling