Кроссворд тузиш бизнеси


Download 204.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi204.38 Kb.
#1573101
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
74cfd7140921095b9eabfe5be463a2fb

8. Молиявий режа 

маҳсулот ёки хизматнинг реализация ҳажмидан келиб чиқиб прогнозлаш; 

кундалик кирим ва чиқим баланси; 

ташкилотнинг молиявий бюджети; 

иш жараёнидан ишлатиладиган бюджет маблағи; 

қимматли қоғозлар, қалтис ҳолатларда асосланган пул тикиш ва суғурталанишни 
бошқариш; 

лойиҳанинг фойдали томонининг кўрсаткичлари (сарфланган маблағларни қоплаш 
муддати, даромад,ички даромаднингнормаси, рентабеллик ) 
 
9. Кутилмаган зарарларни баҳолаш 
Ушбу бўлимда лойиҳани амалга ошириш жараёнида баъзи бир хавф хатар ёки 
омиллар сабаб юзага келадиган зарарлар кўрсатилиши ва уларнинг миқдори имкон қадар 
кам бўлиши лозим. Бундай ҳолатларда кам миқдорда зарар кўришни кўзлаб суғурталаш 
ёки бошқа чора тадбирларни олдиндан кўриб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.
10. Илова 
Сўнги бўлим илова деб ном олгани бежизга эмас. Асосий маълумотларга қўшимча 
равишда корхона эгасининг биографияси, бозорни ўрганиш жараёнида ишлаб чиқарилган 
ҳисобот, аудитларнинг лойиҳага берган хулосалари, маҳсулот ёки хизматнинг фото ва 
видео нусхалари, ер майдонининг қурилишга оид режа, шартномалар ва кафолат хати 
берилиши мумкин. 


ELMADAD ТАШКИЛОТИДАН ТАВСИЯЛАР 
 
Ташкилотимизга тайёр бизнес режа сўраб кўплаб мурожаатлар ортиб бормоқда. 
Тадқиқотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, афсуски, тадбиркорликка қизиққан кўпчиликни 
бизнес режа тузиш машаққати қийнаб қўйиши ёки у ҳақда умумий маълумотга эга 
бўлмаслиги ортидан ўз мақсадларини амалга оширолмай уни армонга айлантириш 
ҳоллари учраб турмоқда. Юқоридаги бўлимларда келтирилган маълумотлар асосида ўз 
бизнес режангизни тузишингизга ишонамиз. Балким келтирилган маълумотларнинг 
ҳаммаси ҳам сизнинг фаолиятингиз учун долзарб бўлмаслиги мумкин. Лекин Сизга берган 
ушбу маълумотларнинг асоси бизнес режа тузишнинг мазмуни ҳисобланади. Мақсадимиз 
БИЗНЕС РЕЖА ҳақида умумий маълумотга эга бўлишингиздадир.
Тадбиркорликни бошламоқчимисиз?! Унда қуйидагиларни эслаб қолинг! Шунда ўз 
мақсадингиздан ортга чекинмайсиз: 
Ҳар бир одам табиатан қайсидир бизнес турини амалга оширишга мойил бўлиб, унинг 
ушбу бизнесга қизиқишлари йил ўтган сари ё ортиб бориб уни ташкиллаштиришга 
эришади ёки бошқа фаолиятда ишлаш давомида сўниб боради. Агар қизиқишингиздан 
келиб чиқиб бизнес бошлашни мақсад қиладиган бўлсангиз, сизнинг танловингиз ён 
атрофдагиларингиз учун қандайдир ғалати туюлиши ва бу ишдан сизни қайтаришга 
мажбур қилишлари мумкинлигини унутманг. Яқинларингиз учун ушбу бизнес тури 
янгилик бўлиши мумкин. Миллий маънавиятимиздан келиб чиқиб, аввало оила 
аъзоларингизга бизнесингизнинг асл моҳиятини тушунтиришга ва улар билан бўлишишга 
ҳаракат қилинг. Чунки улар сизнинг яхши ва ёмон кунларингизда ҳамиша ёнингизда 
бўладиган инсонлар ҳисобланади. Қолганларнинг фикри сиз учун муҳим бўлмаслиги 
керак. Ўз мақсадингиз сари ҳаракат қилиш жараёнида турли хил тўсиқларга дуч 
келишингиз мумкин. Мисол учун сиз бизнесни ташкиллаштиришда илк қадамни давлат 
рўйхатидан ўтказадиган ҳокимият ҳузуридаги инспекциядан бошлайсиз, кейин банкдан 
ҳисоб рақами очасиз, ундан кейин эса бошқа бирор манзилга боришга тўғри келиб қолади. 
Сиз бориб учрашадиган ташкилот ходимларининг кайфияти, уларнинг сизга қиладиган 
муносабати қандай бўлишидан қатъий назар ўз ишингизни тугатишдан бошқа нарсани 
ўйламанг. Унутманг бизнесингиз фақат сиз учун керак ва сиз бу йўлда қар қандай 
тўсиқлардан ўтишга тайёр бўлишингиз шарт. 
Ташкилотимизга маҳсулотни сертификатлаштириш масаласида мурожаат бўлди. 
Ушбу мурожаат эгасига жавобан, унга ушбу масалага ёрдам берадиган муассаса 



Download 204.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling