Саволлар Жавоблар


та 1) иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш


Download 50.58 Kb.
bet7/7
Sana05.05.2023
Hajmi50.58 Kb.
#1427560
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Савол-жавоб

7 та
1) иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш;
2) солиқларни унификация қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш;
3) макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва унинг даромадларини шакллантиришнинг мустаҳкамлигини таъминлаш;
4) солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш;
5) солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал даражада чеклаган ҳолда, солиқ қонунчилигининг барқарорлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш, шу жумладан кодексда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг миқдорларини белгилаш;
6) хорижий инвесторлар ва инвестициялар учун қулай режимни сақлаб қолиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишончли ҳуқуқий ҳимоялаш;
7) солиқ назоратининг шакл ва механизмларини, шу жумладан солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ тўловчиларни янада тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобини таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш, трансфер нархларни шакллантириш билан боғлиқ операцияларга солиқ солиш тартибини жорий этиш.

61

Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур эканликлари қайси қонун хужжатида белгиланган?

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 51-моддасида

62

2017-2021 йилларда Ўз.Рес.ни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида Макроиқтисодий барқарорликни янада мустахкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш мақсадида солиқ сохасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган?

24-қатордаги савол такрорланмоқда

63

Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномага таъриф беринг

Солиқ тўловчига унинг зиммасидаги солиқ қарзи суммаси тўғрисида, шунингдек шу қарз суммасини белгиланган муддатда тўлаш мажбурияти ҳақида хабар юбориш солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномадир.

64

Сервитут ҳуқуқи нима?

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи - қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир.
Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:
ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;
ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;
ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;
ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш;
молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;
ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;
ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.

65

Кимлар давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилинмайдилар?

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган;
- жиноят содир этганлиги учун илгари судланган фуқаролар уларга нисбатан жазо қўлланилганлигидан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва амнистия акти қўлланилганлигидан қатъи назар (эҳтиётсизлик орқасида, шу жумладан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаролар бундан мустасно);
- белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
- меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳолатлар бундан мустасно), шунингдек, бошқа орган ва ташкилотлардан обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этганлик учун бўшатилган шахслар давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинмайдилар.

66

Резидент жисмоний шахслар даромадига 2021 йил учун солиқ ставкаси қанча?

6-қатордаги савол такрорланмоқда

67

Солиқ кодексига асосан жимоний шахсларнинг яқин қариндошларига кимлар киради?

48-қатордаги савол такрорланмоқда

68

Қимматли қоғозлар турларини айтиб беринг

акциялар,
облигациялар,
векселлар,
депозит сертификатлари,
депозитар тилхатлар,
опционлар,
фьючерс ва форвард контрактлари

69

Якка тартибдаги тадбиркорлар бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммалари қай тартибда тўланади?

43-қатордаги савол такрорланмоқда

70

Умидсиз қарз нима?

Суд қарори билан мажбуриятнинг бекор қилиниши туфайли ёхуд банкротлик, тугатиш, қарздорнинг вафоти ёки даъво муддати тугаши сабабли тўланиши мумкин бўлмаган қарз

71

Ўз.Рес Давлат солиқ қўмитаси қандай орган ҳисобланади?

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ва давлатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги назорат бўйича республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Download 50.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling