Семинар машғулотлари Мустақил таълим соати андижон 2009 йил фаннинг ишчи ўқув дастури Андижон Давлат университетининг «Педагогика»


Download 0.55 Mb.
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1624397
TuriСеминар
1   2   3   4   5
Bog'liq
МИГ,хукук ва маънавият ишчи дастур

Мазкур масалани ёритишда И.Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли», «БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясидаги маъруза», «Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир» ва бошқа асарларидан фойдаланиш. Уларда баён қилинган «Бир мафкуранинг, бир дунёқарашнинг якка ҳокимлигидан қатъиян воз кечиш, сиёсий ташкилотлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини тан олиш», «Минтақа хавфсизлигини бутун жаҳон хавфсизилиги муаммоларидан ажралган ҳолда кўриб бўлмайди», «Эндиликда дунёда жамият ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг ҳар қандай мамлакат учун бир хилда мақбул бўлган ҳаммабоп йўллари йўқлиги равшан бўлиб қолди», «Шарқ Билан Гарб ўртасида аввал бўлган мафкуравий муросасизлик эндиликда миллий ва диний заминдаги муросасизлик билан алмашинаётганлиги хусусида таассуф билдирамиз» каби илгари сурилган қараш ва ғояларнинг таҳлили. Дунёнинг мафкуравий манзараси, мафкуравий жараёнлар глобаллашувнинг салбий оқибатлари, бу жараёнларни теран англаш ва бу борада зарур, ҳаётий кўникмалар ҳосил қилиш йўл йўриқлари, кўрсатмаларини тахлил қилиниши.

4-мавзу : Миллий истиқлол ва мафкурасини ҳаётга тадбиқ этишда мафкуравий ижтимоий институтлардан фойдаланиш усуллари (2 соат)

Ҳар қандай мафкурада бош ва асосий ғоялар бўлиши. Муайян дунёқараш ифодаси бўлган бош ва асосий ғояларни одамнинг имон-эътиқодига айлантиришнинг тарихий усуллари. Мафкуравий воситалар орқали инсонда имон-эътиқодлилик руҳини барқарор қилиш, бунда мусулмон ва христиан жамоалари тўплаган тарихий тажрибаларидан ижодий фойдаланиш муаммоси.Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанининг бош ва асосий ғоялари, уларни мафкуравий йўл билан халқ онгига сингдириш.


Миллий истиқлол ғоясини талабалар онгига сингдиришда ижтимоий институтлардан фойдаланиш методикаси. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фани мақсад ва вазифалари таҳлили. Миллий истиқлол ғоясининг мақсади, вазифалари тўғрисида И.Каримовнинг Олий Мажлиснинг VIII сессияси танаффус пайтида маҳаллий ва хорижий мухбирларнинг саволларига берган жавобларидаги (Биз дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган жамият қурамиз) илгари сурилган ғоялар мазмуни таҳлили. «Ўзбекистон – ягона Ватан» деган тушунчани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва миллий истиқлол ғояси тамойиллари асосида изохлаш. Миллий истиқлол ғояси мақсади, вазифалари ва хусусиятларининг узвий боғлиқлигини ҳозирги ривожаланиш жараёнидаги маънавий соҳадаги янгиланишлар негизида асослаш. Ғоя ва мафкуранинг шакллари, кўринишлари, улардан кўзланган мақсад, ғоялар тўғрисидаги билимлар тизими, уларнинг асосий вазифалари, мавзулари тўғрисида ҳозирги илмий, назарий, услубий адабиётлардаги қарашлар таҳлили. Тоталитар жамиятда ғоянинг ўзгача фикрлашни бостириш, индивиднинг эркинлигини, ташаббусини бўғиш воситаси бўлганлигини ҳозирги истиқлол ғоясининг ҳаётийлиги ҳамда яшовчанлиги билан тубдан фарқи бор эканлигини қиёслаш орқали тушунтириш. «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат» ғоясининг тарбиявий аҳамиятини жамиятнинг иқтисодий салоҳияти равнақи мисолида изоҳлаш.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling