Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!


Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси-2020” Республика танлови эълон қилинди. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилмоқда


Download 48.48 Kb.
bet3/3
Sana09.11.2023
Hajmi48.48 Kb.
#1760108
1   2   3
Bog'liq
маънавият хисобот

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси-2020” Республика танлови эълон қилинди. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилмоқда:

👉 “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”;


👉 “Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси”;
👉 “Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси”;
👉 “Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”;
👉 “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”;
👉 “Йилнинг энг фаол блогер талабаси”;
👉 “Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси”.
Танловнинг олий таълим муассасаси босқичида иштирок этиш истагини билдирган талабалар қуйидаги хужжатлар тўпламини электрон шаклда факультет деканатига тақдим этади:
✅ танлов иштирокчисининг қобилияти, фанларни ўзлаштириш даражаси, етакчилик қобиляти, эришган ютуқлари, дарслардаги фаол иштироки,талабаларга ўрнак бўладиган жиҳатлари ва жамоат ишлардаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган хажмдаги тақдимнома;
✅ танлов иштмрокчисининг фанларни ўзлаштириш натижалари акс этган ҳужжатлар (баҳоларни қайд этиш варақалари, талабанинг баҳоларни ўзлаштириш синов дафтарчаси) нусҳалари;
✅ танлов иштирокчисининг нашр этилган илмий, илмий-услубий, ижодий ишлари, уларга тегишли мутахассислардан олинган тақризлар билан бирга;
турли тадбирлар, танловларда фаҳрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусҳалари илова қилинади);
✅ грантларда иштирок этганлиги тўғрисидаги маълумотнома, грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, иштирокнинг шакли ва даражаси кўрсатилади;
✅ конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, илмий ишлар рўйҳати ва илмий ишлар нусҳалари илова сифатида тақдим этилади;

“Йил талабаси-2020” Республика танловининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали босқичи ғолиблари аниқланди.


“Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича;
Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети 3-босқич талабаси Рузиева Мадинахон Шухрат қизи;
“Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” номинацияси бўйича:
Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети 3-босқич талабаси Хужақулов Анвар Кароматилло ўғли;
“Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси” номинацияси бўйича:
Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети 2-босқич талабаси Мирзаева Фахрия Шавкат қизи ғолиб деб топилди ҳамда ушбу талабалар Республика босқичида қатнашиш хуқуқига эга бўлди.
Download 48.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling