♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet79/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
сўмга Омонга деб олдим. Уни эндигина қўлтиғим га қисти- 
риб, пул санар эдим, оркамдан кимдир нонни тортиб кет­
ди. Угирилиб карасам, йигирма ёшлардаги яланг оёк деҳ- 
коннамо бир йигит нонни тишлаганча, орқасига қараб- 
караб югуриб кетяпти, «кувадиларми, йўкми», деб. М ен 
кулдим. Ойим: «Бойкиш!.. М айли ош бўлсин, савоби Омонга 
тегсин», деди секингина.
Гоҳо ўйласам, буларнинг бари бир-бир ёдимга тушади...
1933 йили, буғдойга ўроқ туш гани ҳамон, ҳаёт ўз изида 
кетди. Аммо мен ўша машаккатли ва мусибатли кунларни 
асло унутмайман.
* * *
Рабфаклар ва техникумлар учун ёздигим «Анорганик 
кимё» дарслиги босилиб чикди. Ҳаж м и 18 босма табок 
бўлиб, лотин ҳарфи ила чоп этилган. Бу кимё фанидан 
ўзбек тилида чоп этилган биринчи дарслик эди. Ш у туфай­
ли менга доцентлик унвонини бердилар. Китобга шоир Эл- 
бек муҳаррир бўлди. У камтарин, хушмуомала одам эди. У 
Қалдирғоч маҳаллада М уборак деган хушбичим хотини би­
лан яшарди. Биз тез-тез учрашиб турардик. 1937 йилда у 
хам камалиб, й ў к бўлиб кетди.
М ен 1931 — 1932 йилларда С А Х И П И нашриётига кимё 
бўйича атамалар китобини топширган эдим. Дарсликдан 
сўнг у хам босилиб чикди.
Ўша йилларда ўрта мактабларнинг карийб барча синф- 
ларида Верховскийнинг кимё фани бўйича чикарган китоб- 
лари дарслик сифатида ўкитилар эди. М ен шу дарсликлар- 
нинг кўпини ўша кезларда ўзбек тилига таржима килди м.
1934 йил... Омонбек хал и и кки ёшга тўлиб улгургани 
й ў қ эди, биз бир боғ сотиб олдик. Ойбек иковимиз кўпдан 
буён боғ ҳовлини орзу кил ар эдик.
Боғ Тахтапул шаҳарчаси устида, Окота деган мавзеда 
эди. Бу катта ва янги боғга торгина боғ кўчадан кичкина 
бир эшикча оркали кириларди. Эшиадан бошланган якка 
йўлнинг ў н г томонида катта ҳовуз, атрофида кизил олма 
оғочлари терилган... Сўл томонда— бир танобча келадиган 
бедазор... Ҳовуздан кейин — кўрғон; унда бир уй ва бир 
айвон бор. Қўрғон оркаси ва бедазордан бошлаб 18 ишком 
узум: чарос, кора к ишмиш, даройи, соҳиби, ҳусайни, ним-
154


Ойбегим. м е н и н г
ранг ва ҳоказо. Беца атрофида олма ва шафтоли оғочлари. 
Шафтоли май ойидан бошлаб пиша бошлайди. Навлари 
жуда кўп.
Ҳар йили эрта баҳор кунларида О йбекнинг ойиси ва 
дадаси боққа кўчиб чиқадилар. Биз кейин борамиз...
1934 йилдан 1939 йилнинг кузига кадар ҳар ёзни шу 
боғда ўтказдик. 1935 йилда иккинчи ўғлимиз Б екж он, 1937 
йилда кизимиз Гулранг, 1939 йили эса Суюнбек туғилди. 
Болалар боғда яйраб ўсдилар. Биз бутун ёзги таътил пайт- 
ларида таржима билан, тирикчилик ташвиши билан маш- 
ғул бўламиз.
О йбек адабиёт, ижод билан бирга, айтиб ўтганимдек, 
олий дорилфунунда иқтисоддан ҳам даре бериб келди. Л е­
кин у 1935 йилда ўйланиб, тарадудда қолди. Ойбек ўз 
таржимаи ҳолида бу ҳакда ёзган эди:
«... Бирок, 1935 йилда шундай пайт келиб колдики, мен 
энди ё олим-иқтисэдчи ва ё ёзувчиликдан бирини танлаб 
олишим зарурлигини яхши ҳис этдим. Аммо кўнгилда ада­
биётга, шеъриятга муҳаббат зўр бўлганидан билдимки, ме­
нинг чинакам майлим адабиёт томонида. Ш унда иктисодий 
фанлардан даре беришни тўхтатиш га рози бўлдим. Л екин 
илмий тадкикот ишларига ҳавасим зўр бўлганлиги учун 
А .С .П уш кин номидаги Тил ва адабиёт институтида илмий 
ходим бўлиб ишлашни давом эттирдим. Бу вактгача менинг 
бир неча шеърлар тўпламим ва достонларим босилиб чик- 
кан эди. Бундан тгш кари, газета ва журналларда иштиро- 
ким борган сари оргиб борар эди».
Ойбек шу давр да адабиётнинг катта йўлига чикиб ол­
ган ва энг истеъдодли шоирлардан бири ҳисобланар эди. 
Ш у билан бирга у адабиёт назарияси бўйича ҳам жиддий 
иш олиб борди; бу соҳада хам кучли олим бўлиб танилди. 
У н и н г бу соҳадаги муваффакиятларига жаҳон адабиёти ва 
адабиёт назариясини теран ўрганганлиги пойдевор бўлди.
Ойбек таржима билан бирга ўз ижоди ила хам машғул 
бўлиб, катор шеърлар ва достонлар ёзди.
1936 йили П уш кин юбилейига тайёргарлик бошланди. 
Ойбекка «Евгений Онегин»нинг таржимаси топширилди. 
Бир тўда ёзувчилар — Ойбек, Ҳамид Олимжон, Абдулла 
Қаҳҳор, Усмон Носир, Темур Ф аттоҳ — ҳаммаси Чимёнда 
бир неча ой мобайнида П уш кин асарларини таржима килиш

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling