Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


Download 407.5 Kb.
bet34/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

ИЖАРА ҲАҚИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ
2.1. Ижарага олувчи шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган мол-мулкдан фойдаланганлик учун Ижарага берувчига ойига__________________ сўм миқдорда ҳақ тўлайди.
2.2. Ижара тўловлари Ижарага олувчи томонидан ҳар ойнинг ______-санасидан кечиктирмай тўлаб борилади.
3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Ижара олувчи:


а) мол-мулкдан фақат унинг бевосита белгиланиши бўйича фойдаланиш;
б) мол-мулкни яроқли ва соз ҳолатда сақлаш;
в) ижара тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бориш;
г) ижарага олинган мол-мулкни қайтариши ҳақида Ижарага берувчини камида _____ кун олдин ёзма равишда огоҳлантириш;
е) мол-мулкни далолатнома бўйича соз ва яроқли ҳолатда қайтариш мажбуриятларини олади.
3.2. Ижарага берувчи:
а) шартнома имзолангандан кейин ________кун ичида Ижарага олувчига соз ҳолат­даги мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топшириш;
б) ижарага топширилаётган мол-мулкнинг созлигини Ижарага олувчи иштирокида текшириш;
в) Ижарага олувчинимол-мулкдан фойдаланиш қоидалари билан таништиришёки унга бу мол-мулкдан фойдаланиш ҳақидаги ёзма қўлланмани бериш;
г) Ижарага топширилган мол-мулкни капитал ва жорий таъмирлаш мажбуриятларини олади.
4. ШАРТНОМАНИНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН БЕКОР
ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ

4.1. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Ижарага берувчи­нинг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:


Ижарага олувчи:
а) ижара ҳақини ______ ой мобайнида тўламасдан келса:
б) қасддан мол-мулкнинг ҳолатини ёмонлаштирса;
в) мол-мулкдан шартномада назарда тутилган тартибда ва белгиланиши бўйича фойдаланмаса.
4.2. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Ижарага олувчининг ташаб­буси билан бекор қилиниши мумкин:
Ижарага берувчи:
а) Ижарага олувчига мол-мулкни ижара олиш мақсадларида фойдаланишга яроқсиз ҳолда топширса;
б) ижарага олинган мол-мулкдан шартномада белгиланган тартибда фой­даланишга тўсқинлик қилса;
в) ўз вақтида ижарага топширилган мол-мулкни капитал ёки жорий таъмирлаш мажбуриятини бажармаса.

Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling