Шавкат Мирзиёевнинг «янги узбекистон стратегияси»


Download 14.45 Kb.
bet2/2
Sana15.06.2023
Hajmi14.45 Kb.
#1486477
1   2
Bog'liq
Шавкат Мирзиёев янги узбекистон стратегияси. Тошкент, ”O\'zbekist-fayllar.org

«Маънавий тараққиёт»

  • «Хавфсизлик ва ташқи сиёсат»

  • «Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар».


    Китоб муқаддима, 7 бўлим ва хотимадан иборат.
    «Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирга даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавий асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир», 
    сўзлари билан китоб бошланади.
    Мукаддима
    ”Дунёда хеч качон бир хил тонг отган эмас” Мазкур ибора пайдо булганидан буён минг йиллар утди. Бу бутун коинот, табиат ва башарият доимий ўзгаришда, янгиланишда деганидир.
    Дархакикат, инсоният хам ана шу азалий конуният асосида яшайди ва хаёт кечиради.
    Хар кандай янгиланишнинг мазмун-мохияти, намоён бўлиш хусусияти шундай.
    Даврлар ўтаверади, замонлар алмашаверади. Бу ёрут оламга келган хар бир одамзот авлоди турли ўзгариш ва янгиланишлар сари интилаверади. Айни пайтда халклар тарихида узига хос туб янгиланиш даврлари борки, бундай замонларда муайян миллатда, унинг уз салохиятини намоён этишга интилиши, яратувчанлик фаолияти энг юксак чуккиларга кутарилади. Нисбатан киска муддатларда эришилган улуғ марралар бутун жахон ахлини лол колдиради. Айни бир халк салохиятининг улкан натижаси бўлган бу каби оламшумул ютуклар эса, инсоният тарихининг ёркин сахифаларига айланади, дунё цивилизацияси тараккиётига катта туртки беради.
    Ер юзидаги баъзи халкларгагина насиб этадиган бундай юксак кутарилиш ва тараккиёт замонларини узига хос Уйғониш, яъни Ренессанс даври, деб аталишининг сабаби ана шунда.
    Ҳурматли китобхонлар! Қуйида ушбу китобдан парчалар келтирамиз.
    «Янги Узбекистон стратегиясининг мустахкам таянчи ва суянчи буладиган тарихий-маънавий омил, яъни бизнинг энг катта бойлигимиз - халкимизнинг улкан маданий мероси, интеллектуал салохияти мавжудлигидир.
    Жаҳон хамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётган ушбу илмий-маънавий мерос дунё маданияти ва маънавияти тараккиётига бебахо лисса бўлиб кушилгани маълум. Ватанимиз уз тараккиётининг янги боскичига кадам куяётган бугунги кунда биз учун кадимий тарихимиз ва маданиятимизга оид янги илмий тадкикотлар хар качонгидан хам мухим ахамиятга эга. Шунинг учун хам биз жахондаги илмий-маданий ташкилотларни Узбекистон маданий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва таргиб этиш жараёнларига кенг жалб этиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги шу йўлда бирга ишлаш истагини билдирган олимлар ва мутахассисларга хар томонлама ёрдам беришда давом этамиз.»
    «Янги Узбекистон стратегиясининг максади юртимизнинг бахтли ва баркамол инсонлар фаровон яшайдиган ижтимоий адолат тамойиллари тўлиқ камол топган, дунёнинг энг ривожланган, баркарор ўсаётган ва инсон капитали юкори булган демократик давлатлари каторидан жой олишини таъминлашдир.
    Бунинг учун ахолининг барча катламларига муносиб хаёт даражасини ва турмуш шароитларини яратиб бериш, ижтимоий ҳимоя тизими самараси, бандлик ва даромадлар баркарор ўсишига эришиш, жамиятнинг умумий маданияти, баррикенглик ва мехрибонлик фазилатларини янада ошириш бўйича олиб бораётган эзгу ва савобли ишларимизни янада кучайтиришни ўзимизнинг бурчимиз, деб хисоблаймиз.»
    ХОТИМА
    «Ҳурматли Укувчи!
    Мен ушбу китобда Янги Узбекистонни барпо этиш ҒОЯСИ, бу йўлда давлат ва жамият хаётининг барча сохаларини ислох килиш борасидаги энг мухим стратегик йўналишлар мохиятини очиб беришга имкон кадар харакат килдим. Буни бизнинг мустакиллик йилларида босиб утган оғир ва машаккатли, шу билан бирга, шарафли тарихий йулимиз, бугун амалга ошираётган демократик ислохотларимизнинг мантиқи ва фалсафаси такозо этади.
    Шу боис, утган даврда босиб утган йулимизни, эришган катта ютук ва натижаларимизни яна бир бор сархисоб ва тахлил килиб, олдимизда турган марраларимизни аник равшан белгилаб олдик.
    Мен барчамизнинг умидимиз, таянчимиз ва суянчимиз бўлган, хал килувчи куч бўлиб майдонга чикаётган азиз фарзандларимиз, навкирон авлодимизга мурожаат килиб айтмокчиман:
    Кадрли ўғил-кизларим, сиз истиклол фарзандлари, озод ва эркин, хур фикрли инсонлар сифатида хаётга дадил кириб келаётганингиз биз учун энг катта бахт, катта давлатдир.
    Мен ишонаман, сизлар замонавий билим ва тараккиёт чуккиларини пухта эгаллаб, биз бошлаган улуғ ишларни муносиб давом эттирасиз.
    Аминманки, юксак салохиятли халкимиз узининг гайрат шижоати ва фидокорона мехнати билан юртимизда Янги Узбекистонни Учинчи Ренессансни бунёд этишга албатта кодир.»
    «Глобаллашиб бораётган дунёда, тинчлик ва баркарорликка карши турли тахдидлар кучайиб бораётган хозирги шароитда халкимиз хаётидаги ўзгаришлар ва уларнинг тадрижий ривожланиш даражаси, ушбу жараёнга хос умумий конуниятларнинг амалга ошиши ва бу билан борлик узига хос миллий хусусиятларга алохида эътибор каратдим.
    Ана шу тарихий зарурат ва объектив ижтимоий-сиёсий жараён, Узбекистоннинг барча соҳалардаги бугунги тараккиёти ва истикболини белгилайдиган стратегик тамойиллар хамда амалий фаолият дастурларини яратиш ва уларни амалга ошириш учун нихоятда мухим асослар яратмокда.
    Жамиятимизнинг бугунги тараккиёт боскичи унинг иктисодий, ижтимоий, сиёсий, хукукий, маънавий ва маърифий хаётида ўзгариш, янгиланиш ва инкор диалектикаси билан боғлик холатлар табиий тарзда руй бермокда.
    Ушбу мураккаб ва серкирра янгиланиш жараёнида хаётнинг барча жихатлари ва хусусиятлари бир кунда ва автоматик тарзда ўзгариб, янгиланиб кетмайди, албатта. Бугунги янги даврнинг ижтимоий-сиёсий тузилишига мос келадиган, янги тизим ва тузилмалар шаклланиши ва оёкка туриб кетиши учун иш услубларимиз ва фаолиятимиз мезонларини доимий такомиллаштириб боришимиз зарур.
    Жахонда коронавирус пандемияси ва глобал инкироз давом этаётган хозирги мураккаб шароитда мамлакатимизда бошланган кенг камровли ислохотлар, Янги Узбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил кадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шарт.»
    Эътиборингиз учун раҳмат
    http://fayllar.org
    Download 14.45 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling