Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Ўқувчиларни лаборатория ишига тайёрлаш


Download 0.99 Mb.
bet4/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

3. Ўқувчиларни лаборатория ишига тайёрлаш
Лаборатория иши, кўрсатиладиган тажрибалар ва амалий машғулот дарсларининг муваффакиятли ўтиши, аввало ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига, ўқитувчининг талабчанлигига ва ўқувчиларни лаборатория ишига тайёрлай билишига боғлик. Ўрта умумий таълим мактабида лаборатория машғулотларини ўтказишда синфдаги ўқувчиларнинг ҳаммаси машғулотни бир хилда бажара олишига эришиш муҳим аҳамиятга эга бу нарса ўқувчиларнингг назарий билими даражасига, айникса шу мавзуни қандай ўзлаштириб олганлигига боғлик. Иккинчидан, ўқувчиларнинг интизоми, дарсларга пухта тайёрланиб келиши, шунингдек, ҳар бир ўқувчи столининг тўғри жиҳозланиши ҳам машғулотлар яхши ўтишининг энг муҳим шартларидан биридир. Ўкувчилар мавзу материалини яхши ўзлаштириб, мустакил фикрлаш малакаси ҳосил килганликларидан кейингина лаборатория машғулот ўтказилади. Шу сабабли ўқувчилар ўқитувчи кўрсатадиган тажрибаларни диққат эътибор билан кузатиб туришлари ва уйга берилган топшириқларни сўзсиз бажариб келишлари зарур.
Лаборатория ишларини бажаришдан олдин ўқувчиларни столларга тўғри тақсимлаш, зарурий реактив ва асбоблар билан тўлиқн таъминлаган бўлиши лозим. Ўқувчиларни асбоб ва реактивлар билан тўғри ишлашга ўргатиш, ўқувчининг иш столига қуйилган барча материаллар ҳақида тўлиқ ахборот бериш, айниқса кислота ва ишкорлар, шунингдек заҳарли моддалар билан ишлаш коидаларини яхши тушунтириш керак. Ўқувчилар бу моддалар билан ишлаганда хавфсизлик техникаси коидаларига катъий риоя қилишлари лозим.
Столларга куйилган реактивли идишларга реактивларнинг номи ёзилган коғоз (этикетка) ёпиштирилган бўлиши керак. Хар бир ўқувчи реактивларнпнг хоссаларини, ишлатиш усулларини, столдаги шиша идиш ва асбоблардан тўғри фойдаланиш йўлларини яхши билиши керак. Лаборатория машғулотини ўтказишдан олдин ўқитувчи шу машғулотга доир мавзунинг номини эслатиб ўтади ва тема материалини ўқиб келишга буюради. Шу билан бирга лаборатория ишидан ёзиладиган ҳисобот формасини тайёрлаб келади.
Ўқитувчи бажарилиши лозим бўлган лаборатория ишини ўқувчиларга тушунтирганда улар олдига куйидагича талаблар қўяди:
1.Ҳар бир ишни пухта бажариш учун асбоб жиҳозлардан тўғри фойдалана билиш.
2.Лаборатория ишини бошидан охиригача мустақил бажариш ва ундан тўғри хулоса чикариш.
3.Ўтказилаётган кимвий реакцияда юз бераётган ҳодисанинг моҳиятини тушуниб, ундан тўғри хулоса чикаришга
4.Кимёвий реакциялар вақтида иссиқлик чикиш ва ютилиш, ёруғлик ва товуш чикиш сабабларини аниқ билиб олиш.
5.Реакция вақтида ҳосил бўлаётган моддаларнинг ранги, ҳиди ва агрегат холатини эсда қолдириш ҳамда ёзиб борнш.
6.Ҳар бир ишни хавфсизлик техникаси қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда мустакил бажариш.
Синф ўқувчиларини лаборатория ишига тайёрлашда ўзлаштирмайдигаи ёки интизоми бўш бўлган ўқувчиларга алоҳида эътибор бериш, уларнинг назарий билимини хисобга олган ҳолда вазифа топшириш лозим. Ўқитувчи ўқувчиларни лаборатория ишини бажаришга рухсат этишдан олдин уларнинг қай даражада тайёр эканликларини савол жавоб йўли билан текшириб кўради.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling