Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Ўқувчининг лаборатория ишини баҳолаш


Download 0.99 Mb.
bet7/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

6. Ўқувчининг лаборатория ишини баҳолаш
Хар бир лаборатория иши бажарилгандан кейин ўқитувчи ўқувчиларнинг лаборатория машғулотига оид хисоботлари ва тажрибани қандай ўтказганликларини эътиборга олиб, ҳар кайси ўқувчига баҳо қўйиб чиқади. Бунда қуйидагилар асос қилиб олинади:

  1. Ўқувчининг лаборатория машғулотини қанчалик кизикиш билан бажарганлиги, унинг машғулот пайтидаги интизоми.

  2. Машғулотга оид ҳисобот канчалик аниқ ва тўлиқ ёзилганлиги; реакциянинг ўзига хос белгиларини тўғри кўрсата олганлиги; ҳодисанингмохиятини қанчалик тўғри тушунганлиги

  3. Ўкувчи лаборатория асбоб жиҳозларидан қандай фойдаланганлиги ва уларнинг тасвирини тўғри чиза билиши;

    Тартиб номери

    Теманинг номи

    Ишлатплган асбоб на реактполар



    Тажрибанинг баёни

    Хосил бўлган моддаларнинг узига хос белгилари

    Ишлатилган асбоб расми

    Бажарилган ишнинг реакция тенгламаси

    1

    Водород хлорид олиш

    Штатив, асбестланган сим тўр, шиша най ўгказилган пробиркали колба, от тузи, концентцланган сульфат кислота, спирт лампаси Сувли пробирка



    Тайёрланган водород хлорид олиш асбобига 4 г от тузи солинадп, устига 8 мл сульфат кислота қуйиб, оғзи шиша най ўтказилган пробка билан беркитилади, найнинг иккинчи учи пробирка га туширилади ва колба спирт лампаси билан киздирилади. Чиқаётган газнин сувда эриши кузатилади

    Чиқаётган газ ўткир ҳидли, ҳавода тутайди, сувда шиддатли эрийди






    2

    Хлорид кислота хосил қилиш

    Метилоранж, пробиркада ёки 100 мл ли колбада, олинган водород хлорид гази, шиша най ўрнатилган пробкали склянка

    Олдинган тажрибада олинган водород хлорид 100 мл ли колбага йиғиб олинади, кейин сув тўлдирилган склянкага шиша най орқали туташтириб, босим остида сув юборилади.
    Сув ингичка найдан чиқаётганда фонтан каби отилиб чиқади ва қизил рангли эритма ҳосил қилади.

    Қизил рангли эритма хосил қи-лади.






  4. Кимёвий реакциянинг тенгламаларини тўгри ёза билиши, айниқса кайтар ва қайтмас реакцияларнинг белгиларини тўғри ифодалай олиши, реакциядаги моддаларнингформуласини аниқ ёзилиб, коэффициентлар тўғри қуйилганлигига алохида ахамият берилади.

Кўпчилик ҳолларда ўқувчилар ҳосил бўлган моддаларнинг ўзига хос хусусиятларига яхши эътибор бермайдилар. Шу сабабли лаборатория ишини бахолагандан кейин, бажарилган тажриба хақида яна қисқача изох бериб ўтиш машғулотни яхши ўзлаштириб олишга ёрдам беради.

1-жадвал




Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling