Строительные нормы и правила


 КУЧЛАНИШИ 1000 В гача БЎЛГАН ИЧКИ ЭЛЕКТР


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

9. КУЧЛАНИШИ 1000 В гача БЎЛГАН ИЧКИ ЭЛЕКТР 
ТАРМОҚЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ ВА ЎТКАЗГИЧЛАР КЕСИМИНИ 
ТАНЛАШ
 
9.1. 
Турар-жой ва жамоат биноларидаги кучланиши 1000 Вгача бўлган
электр тармоқарини ҳимоялаш ЭУҚнинг 3.1 - ва 6- бобларига мувофиқ 
бажарилиши керак. 
 
9.2. Ягона тармоқнинг турли участкаларини предохранителлар ва 
автомат виключателлар билан ҳимоялашга рухсат этилади. 
 
9.3. 
Фақат 
бир 
зумда 
ҳаракатга 
келувчи 
электрмагнит 
ажратгичгагина(кесгич) эга бўлган автомат виключателларни турар-жой ва 
жамоат биноларининг ички тармоқларида қўллаш керак эмас. 
 
9.4. 
Автомат виключателлар предохранителлари ва ажратгичлари 
эрувчан қўшимча(вставка)ларининг номинал электр токи тавсия этилган 3-
иловада келтирилган формулалар бўйича танланиши керак.
 
9.5. 
Ҳимоялаш аппаратларининг уставкалари линияларнинг максимал 
юкланишини ҳисобга олиб, ўзаро заҳираланадиган линиялар учун эса,
уларнинг авариядан кейинги юкланишини ҳисобга олиб танланиши керак.
9.6. 
Гуруҳланган линиялар ва хонадонлар киритишлари, жумладан, 
ўрнатиш жойидан (шкафда ёки очиқ ҳолда) қатъий назар, электр плиталарга 
уланган линияларни ҳимоялаш учун автомат виключателлари (ёки 
предохранителларнинг эрувчан қўшимчалари) иссиқлик ва комбинацияланган
ажратгичларининг номинал электр токи қуйидагича бўлиши керак: 
16 Аёритиш, розетка гуруҳи, маиший кондиционерлар, кир ювиш 
машиналари тармоқлари учун - 10 (16 А) токига; 
25 А - 8 кВтгача номинал қувватли электр плиталари таъминлаш 
линиялари учун, шунингдек электр плитасиз турар жой уйларидаги этаж 
шчитларидан хонадонлар гуруҳли шчитларига ўтган линиялар учун ; 


56 
50 А8 кВтгача номинал қувватли электр плиталари бор турар жой 
уйларидаги этаж шчитларидан хонадонлар гуруҳли шчитларига ўтган линиялар 
учун .
Хонадонлардан 
ташқарида 
жойлашган 
хонадон 
шчитчаларда 
предохранителларни ўрнатишга йўл қўйилмайди

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling