Tarmoqlarning hususiy va o'zaro o'tkazuvchanligi Катта узунликка эга бўлган линияларнинг ҳисоби


Download 203.83 Kb.
bet1/4
Sana06.04.2023
Hajmi203.83 Kb.
#1331637
  1   2   3   4
Bog'liq
1-maruza


Tarmoqlarning hususiy va o'zaro o'tkazuvchanligi
1. Катта узунликка эга бўлган линияларнинг ҳисоби
1.2. Электр узатув линиясининг ўтказувчанлик қобилияти тўғрисида тушунча
1.3 Мураккаб берк электр тармоқларни ўзгартириш.

Таянч сўз ва иборалар: катта узунликли линия, актив қаршилик, реактив қаршилик, ўтказувчанлик, ўта юқори кучланишли линиялар.

1.1. Катта узунликка эга бўлган линияларнинг ҳисоби
Бир турли ЭУЛси параметрлари бир хил тақсимланган электр занжирини ифодалаб, бунда қаршиликлар - ва ўтказувчанликлар - занжирни узунлигида ўзгармас деб қаралади. Ток ва кучланиш линияда доим ўзгариб туради: ток ўтказувчанликдаги токлар, кучланиш қаршиликларда кучланишни пасайиши сабабли ўзгаради1 .
Энергияни линиядан тўлқинсимон характерда узатишда ток ва кучланишни ўзгариши, назарий электротехника курсидан кўрилган катта узунликдаги линиялар учун тенгламалардан маълум бўлиб, маълум узунликдаги линиянинг боши ва охиридаги кучланишлар U1 ва U2, токлар I1ва I2 орасидаги боғланишларни беради.
(1.1)
(1.2)
бу ерда исрофсиз линиялар учун (r0=0, g0=0)


- линиянинг тўлқинавий узунлиги
- линиянинг тўлқинсимон қаршилиги.

Ҳақиқий линия учун



Ўта юқори кучланишли замонавий (U>330 кВ) линияларни исрофсиз линиялар дейилади, чунки катта миқдордаги қувватни ўтказиш учун уларда кесим юзаси катта бўлган симлар қўлланилади.
Масалан, Конаково-Ленинград линиясининг ҳар бир фазаси кесим юзаси 240 мм2 ли 5 та бўлинган симдан ташкил топган. Шундай қилиб, F=1200 мм2. F ни катта қийматларида R<0<о, чунки токни сирқиб кетиши ва тожланишда исрофи (фаза симлари бўлинган ва катта кесим юзасига эгадир) катта эмас.
ва λл - линиянинг асосий характеристикалари ҳисобланади. Формуладан кўринадики, узунлик га боғлиқ эмас ва линиянинг параметрлари бир хил бўлганида занжирнинг ҳар қандай нуқтаси учун ўзгармасдир. Якка симли ҳаво линияларида , фазаси иккита симдан иборат бўлганида фазасида учта сим бўлса кабел линиялари учун якка симли ҳаво линиясига нисбатан 6-8 марта камаяди.
Энергияни тарқалиш тезлиги ва тўлқинсимон ва тўлқин узунлиги Унда линиянинг тўлқинсимон узунлиги бўлади:

Ҳар қандай узунликдаги линияни қаршиликлари Z=R+jX ва четларидаги ўтказувчанлик у/2=G/2+jB/2 бўлган «П» кўринишдаги тўпланган параметрли эквивалент алмаштирув схема сифатида тасаввур қилса бўлади. Линияни «П» кўринишли алмаштирув схемаси ёрдамида (19.1) ифодага ўхшаган U1 учун тенглама тузиш мумкин:
(1.3)
бу ерда U·У/2 – линиянинг охиридаги ўтказувчанлик токи. Шундай қилиб, узунлиги катта линиялар учун ифодаларда кўрсатилган линиянинг параметрларини линиянинг узунлигига тақсимланишини ҳисобга олувчи қандайдир тузатиш коэффициентлари КZ, KУ ёрдамида боғлаб, сўнгра оддий алмаштирув схемасидаги (1.3) га ўхшаган ифодалар ёрдамида ҳисоблаш мумкин.

1.1-расм. Узунлиги катта линияларни линияларни ҳимоялаш схемаси

300 км. узунликкача бўлган ҳаво электр узатиш линиялари ва 50 км гача бўлган кабел линияларда тузатиш коэффициентлари 1 га яқиндир, шунинг учун тақсимланган параметрли линияларни ҳисоблашда ҳисобга олинмайди. Узунлиги катта бўлган линияларни шундай узунликдаги қатор участкаларга бўлиб, параметрлари тақсимланиш хусусиятидан воз кечиш, ҳисобларда катта хатоликларни юзага келтирмайди. Ҳар бир 280-320 км. узунликдаги ҳаво ЭУЛ участкалари «П» кўринишли алмаштирув схемаси сифатида кўрсатилади, натижада катта линияларни занжирли кетма-кет уланган «П» кўринишли алмаштирув схемаси ҳосил бўлади. Бундай схемага ўтиш линия охиридаги кучланиш ва токлар орасидаги муносабатни аниқлашга имкон берибгина қолмай, балки узунлиги катта бўлган линияларда уларни қийматларини оралиқ нуқталарида ҳам кўрсатади, бу эса амалий мақсадлар учун жуда зарурдир. Занжир схемали линияларни ҳисоблаш кетма-кет бир участкадан иккинчисига ўтиб амалга оширилади.




Download 203.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling