Tarmoqlarning hususiy va o'zaro o'tkazuvchanligi Катта узунликка эга бўлган линияларнинг ҳисоби
Электр узатув линиясининг ўтказувчанлик қобилияти
Download 203.83 Kb.
|
1-maruza
1.2. Электр узатув линиясининг ўтказувчанлик қобилияти
тўғрисида тушунча Кучланиш UHни ошиши билан ЭУЛни ўтказувчанлик қобилияти кескин ошади. Берилган UH кучланишда у учта шарт бўйича аниқланади. Линиядаги ∆P га боғлиқ иқтисодий узатиш билан; Линиядаги кучланиш пасайишига боғлиқ линия боши ва охиридаги (ЭУЛ) кучланиш даражаси билан; Электр тизимсида таъминлайдиган электр станциялар генераторларини параллел ишлашдаги турғунлиги билан Узунлик L ни катталашиши билан линия ўтказувчанлигини пасайиши, унинг боши ва охиридаги кучланиш ўзгариш даражасини фарқи ёки узатувчи ва қабул қилувчи томонлар кучланишлари U1 ва U2 орасидаги чегаравий бурчак δ билан белгиланади. Катта миқдордаги қувватни узоқ L масофага саноат ўзлаштирган номинал кучланишда узатишга махсус усуллар билан, масалан: линия параметрларини компенсациялаш (реактив қувватни) таъминловчи электр станция генераторларини параллел ишлаш турғунлигини суний ошириш ва бошқа йўллар билан эришилади. Электр қабул қилувчиларни актив Р қувват истеъмол қилиши шунингдек реактив қувват Q истеъмоли билан боғланган. Керакли Q ёки унинг бир қисми актив қувват Р истеъмол қилинаётган жойнинг ўзида ёки ЭУЛ ни қабул қилувчи подстанциялари синхрон компенсаторлари ва конденсатор батареялари ёрдамиида ишлаб чиқарилади ёки у таъминловчи электр станциялар генераторларидан линиялар орқали узатилади. Q ни линиядан узатишшда тўлиқ қувват S катталашади ва унда исроф ∆U ҳамда ∆P катталашиши юзага келади. Q ни қайси қисмини линиялар орқали узатиш, қайсисини жойида генерация қилиш, иқтисодий мулоҳазалардан, шунингдек линия боши ва охиридаги рухсат этилган. U1 ва U2 қийматларига қараб ҳал қилинади. 110-330 кВли линиялар учун қоидага асосан линияни боши ва охирида кучланишлар, кучланишни рухсат этилган даражаси бўйича қабул қилувчи тизим ва линияни узатиш охирида фарқга эга бўлиши, ушбу ҳолатларда ЭУЛ ўтказиш қобилиятини тўла қувват S бўйича баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Электр узатишда Q ни қийматига заряд қуввати QВ таъсир қилади. 110-220 кВ линияларда нисбатан кичик QВ. Катта L узунликдаги 500-750 кВли линияларда у катта қийматга етади, бунинг натижасида таъминловчи станция генераторларидан уни узатиш керак бўлмайди, линиядаги ортиқча реактив қувват реакторлар билан компенсация қилинади. Заряд қувват QВ линияни юкламасига боғлиқ бўлмайди. Линияни реактив қаршилиги Х даги реактив қувват исрофи эса, линия орқали узатилаётган қувватни квадратга пропорционалдир. Шундай қилиб, линия орқали узатилаётган қувватни қандайдир қийматида шундай ҳолат бўладики, қачонки линия Х даги реактив қувват исрофи ва линиянинг заряд қуввати QВ тўлиқ бир-бирини компенсация қилади, яъни 3 I2 х0=3 U2Вво (19.3). Ушбу ҳолатда линия орқали фақат актив қувват узатилганда (cos=1), узатиш энг кам қувват исрофида амалга оширилади. Линияни ушбу ишлаш тартиби табиий қувват тартиби деб аталади. (19.3) да келтирилган тенгликка х0=ω L0 ва в0= ω С0 қийматларни қуйиб cos=1 деб, линиянинг табиий қувватини аниқлаймиз: (19.4) Ҳар хил кучланишда уч фазали линиядан узатиладиган табиий қувват 19.1-жадвалда келтирилган2 . Табиий қувват қийматлари (мВт) 19.1-жадвал
Линиядан табиий қувват қийматидан ката қувватни узатиш актив ва реактив қувват исрофини ошишига, қабул қилувчи тизимда кучланиш даражасини пасайишига олиб келади. Аммо иқтисодий мулоҳазаларга кўра кўпгина 110-220 кВ ЭУЛ ва кўпинча 330 кВли линиялар табиий қувватдан катта қувват узатишга лойиҳаланади. Янади юқори кучланишли ЭУЛ лари кўпинча табиий қувватни узатишга ҳисобланади. Download 203.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling