«тасдиқлайман» акб бош муҳандиси Туранбаев И. 2022й


Пўлат арқонларни алмаштириш


Download 46.75 Kb.
bet2/5
Sana12.03.2023
Hajmi46.75 Kb.
#1265436
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЛПЭ-51000 РУСУМЛИ ЛЕБЁДКАНИ ХАВФСИЗ ИШЛАТИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Пўлат арқонларни алмаштириш
Лебёдка пасспортида кўрсатилган ўлчамдаги пўлат арқондан фойдаланиш керак. Арқон учи барабанга винт билан маҳкамланиши керак.
1)Арқонни барабанга жойлаштириш ва уни барабандан олиб ташлаш ишлари қўлқоп билан бажарилиши керак.
2)Эркин бушатиш ишга туширилади.
3)Эски арқон тўлиқ бўшатилади ва барабандан чиқариб олинади.
4)Янги арқон барабандан ўтказилади ва арқон барабандаги тешикка тиқилади.
5) Арқонни маҳкамлаш учун винт тортилади.



  1. ИШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

1.Ёзма иш топшириғи ва хавфсизлик бўйича тушунтириш қабул қилиб олиш ва иш жойига бориш учун 10 дақиқа аввал келиш лозим.
2.Ишлаб чиқаришда бажариладиган иш учун ёзма нарядни қабул қилиб олиш техника хавфсизлиги коидалари билан танишиб имзо куйиш билан тасдиқланади. Лебёдканинг техник ҳолати навбатчи электрочилангар билан биргаликда амалга оширилади ва ишга киришилади.
3. Барча хавфсизлик ва атроф-муҳит шароитлари текширилади.
4. Двигатель ва ПРНда ерга улагич мавжудлиги текширилади.
5. Қўл тормози ва тўскич механизми текширилади.
6. Сиқилган ҳаво борлиги текширилади.
7. Редуктор ва узатма механизмларида ёғ борлиги текширилади.
8. Барабандаги мустахкамлагич охирига қисқичнинг бириктирилиши текширилади.
9. Ускунанинг барча компонентларидаги ҳимоя қопламалари текширилади.
10. Арқон ва вагонларнинг уланишлари текширилади.
11. Ёруғлик сигнали текширилади.
12. Вагонларда ушлагич мавжудлиги текширилади.



  1. ИШ ПАЙТИДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ.

1. Иш жойи текширилади.
2. Двигателнинг улагичи ёқилади.
3. Сиқилган ҳаво вентили очилади.
4. Пўлат арқоннинг учлари вагонга уланади.
5. Рельсдаги механик тутқич очилади.
6. Иш пайтида ёруғлик сигналидан фойдаланилади.
7. Иш пайтида оператор бошқарув пульти ёнида бўлиши керак.
8. Иш пайтида оператор ушбу ишларга алоқадор бўлмаган рухсатсиз шахсларнинг иш жойига киришига рухсат бермайди.
9.Иш пайтида, агар лебёдка нормал шароитда юкни тортиб ололмаса, 10 сониядан кечиктирмай ишлаш тўхтатилади, акс ҳолда двигател ёниб кетади.
10.Агар иш пайтида ортиқча шовқин ёки тебраниш пайдо бўлса, лебёдка дарҳол тўхтатилади ва кон диспетчери ёки механикига хабар берилади.
11.Иш пайтида арқон тошлар, ж/б ва пўлат конструкциялар атрофида ўраш мумкин емас,
унга зарарлар олдини олиш мақсадида.
12. Арқон манипуляция қилишда қўлқоплардан фойдаланилади.
13. Қия транспорт лахимлари бўйлаб юк ва материаллар ташишда ёруглик сигналлари:
1. Сигнал-«ТЎХТА»
2. Сигнал-«ТЕПАГА»
3. Сигнал-«ПАСТГА»
Ҳар бир тушунарсиз сигнал"ТЎХТА" ҳисобланади.




  1. Download 46.75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling