Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича


Download 98.08 Kb.
bet5/18
Sana27.12.2022
Hajmi98.08 Kb.
#1067953
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Баённома кафедра 26.11

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактаб ўқувчиларининг халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқиш, математик, табиий фанлар ва ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш самарадорлигини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
таълим сифатини баҳоловчи халқаро тадқиқот талаблари асосида таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг дидактик таъминоти ва методик тавсиялар мажмуаси ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини PISA баҳолаш дастури талаблари асосида оширишга қаратилган интерфаол амалий машғулот ишланмалари яратилган;
“Ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини ривожлантириш методикаси (ХБД мисолида)” номли ўқув-услубий қўлланма нашр этилган;
ўқитувчилар учун “PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини шакллантириш технологияси (е-PIRLS)” ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги педагогиканинг асосий тамойилларига асосланганлиги; унда қўлланилган ёндашув, усул ва назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги; муаммо юзасидан республикамиздаги ва хорижий олимларнинг фикр-мулоҳаза ҳамда ғояларига таянилганлиги; таҳлил ва тадқиқот тавсифининг миқдор ҳамда сифат жиҳатидан таъминланганлиги, тадқиқот вазифаларига мос келувчи тадқиқот методларининг қўлланилганлиги, педагогик тажриба-синов ишларининг таҳлили ва самрадорлиги математик-статистика методлари воситасида асосланганлиги; тадқиқот мақсад ва вазифаларининг адекватлиги; хулоса, таклиф ҳамда тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги ва олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти халқаро баҳолаш дастур талабларининг янгилиги, умумтаълим мактабларида халқаро дастур талаблари асосида таълимни ташкил этиш ва бошқариш технологияларининг такомиллаштирилганлиги, халқаро баҳолаш дастурлари тасниф қилинганлиги, ўқув жараёнини халқаро тадқиқотлар асосида такомиллаштиришнинг усул ва йўллари ишлаб чиқилганлиги, ўқув жараёнини назорат қилиш ва баҳолаш методикаси такомиллаштирилганлиги ва унинг таълим сифатини бошқаришдаги зарурати назарий жиҳатдан асосланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти таълим мазмуни ва сифатига қўйилаётган замонавий талаблар, халқаро баҳолаш дастурларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий мактаб раҳбарлари фаолиятини такомиллаштириш усуллари, ўқув жараёнини халқаро дастур талаблари асосида ташкил этишда педагогик кенгашларнинг роли, таълим сифатини оширишда синф раҳбарларининг ўрни бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологияларини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.

Download 98.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling