Таянч тушунча ва иборалар


Салбий (манфий) тушунчалар


Download 188.26 Kb.
bet6/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Салбий (манфий) тушунчалар буюм ва ҳодисада бирор белги мавжуд эмаслигини ифодалайди. Масалан: беғам, ноаниқ, таъмсиз.
Категория деб илмий мазмунга, қимматга эга бўлган фан тушунчаларига айтилади. Ҳар бир фаннинг ўз категориялари мавжуддир.
2. Ҳажмига кўра тушунчалар жинс ва тур тушунчаларга бўлинади.
Ҳажм жиҳатидан кенг бўлган тушунчалар жинс тушунчалар дейилади.
Ҳажм жиҳатидан тор бўлган тушунчалар тур тушунчалар дейилади. Масалан: «шаҳар» тушунчаси «Термиз» тушунчасидан кенг бўлганлиги учун жинс тушунчадир, «Термиз» эса тур тушунчадир.
3. Ҳажм тафовутига кўра тушунчалар якка, умумий ва тўпланма тушунчаларга бўлинади.
Якка тушунчалар бир буюм ёки ҳодисага хос белгиларни ифодалайди. Масалан: Тошкент, Гулнора, биринчи космонавт Ю. Гагарин.
Умумий тушунчалар бир жинсдан бўлган кўп буюм ва ҳодисаларни ифодалайди. Масалан: юлдуз, китоб, мактаб, ҳосил.
Тўпланма тушунчалар бир жинсдан бўлган буюм ва ҳодисалар тўпламини яхлит ҳолда ифодалайди. Масалан: ўрмон (дарахтлар ўсадиган ер), кутубхона (китоблар тўпланган жой), дон (буғдой арпа, шоли).
Тушунчалар ўртасида турли муносабатлар мавжуддир:
1.Сиғишадиган (таққосланадиган) муносабатлар – ўзаро муҳим, умумий ва ўхшаш белгиларга эга бўлган тушунчалар ўртасида бўлади. Масалан: тарих, адабиётшунослик, тилшунослик, математика – фаннинг турли тармоқлари, Нодира, Раъно – дугоналар.
Сиғишадиган тушунчалар ўртасидаги муносабатлар уч турга бўлинади:
а) айният муносабати – мазмун жиҳатидан бир-биридан фарқ қилмайдиган, аммо бир хил буюм ва ҳодисаларни ифода қилувчи тушунчалар ўртасида бўлади. Масалан:
Биринчи жаҳон уруши – А.
1914 йилда бошланган империалистик уруш – В.
Бу тушунчаларнинг ҳажмлари бир-бирига тенг: А – В (1-сурат).

АиВи




А-В

1-сурат

б) бўйсуниш муносабати. Бунда торроқ тушунча ўзидан кенгроқ тушунча ҳажмига киради. Бунда жинс (А) ва тур (В) тушунчалар ўртасидаги муносабат амал қилади. Масалан: дарахт ва тут, фан ва тилшунослик, мева ва олма (2-сурат).



А

А

В

В


Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling