Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


Конституция ва қонуннинг устунлиги деганда нима тушунилади?


Download 134 Kb.
bet10/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-мавзу

Конституция ва қонуннинг устунлиги деганда нима тушунилади?
Конституция ва қонунлар устунлигининг таъминланиши ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиларидан бири бўлиб, у Ўзбекистонда давлат-ҳуқуқий қурилишининг энг асосий принципи ҳамдир.
Конституция ва қонуннинг устунлиги деганда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.
Конституция ва қонуннинг устунлиги принципи бир вақтнинг ўзида қонунийлик принципи билан бир маънони англатади.
Конституция ва қонуннинг устунлиги уларнинг ҳудуд, шахслар ва вақт бўйича амал қилиши билан боғлиқ ҳисобланади. Бу билан боғлиқ қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Қонунида акс этган.
Ўзбекистон Республикас Конституциясининг устунлиги ва олий юридик кучга эгалиги алоҳида этибор қаратилган. Амалдаги Конституциянинг 16-моддасига мувофиқ бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас. Шунингдек, 16-модданинг биринчи қисмига мувофиқ мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.
Ушбу норма ижросини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Қонуни қабул қилинган. Мазкур Қонуннинг 5- ва 6-моддаларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг олий юридик кучига оид нормалар мустаҳкамланган.
Бундан ташқари Конституцияга бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар зид келмаслигини ва Конституция нормаларини тўғри талқин этилиши таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди зиммасига юкланган. Конституциявий суд ўз фаолиятини Амалдаги Конституциянинг 108-109-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширади.


Савол: Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судидан ташқари яна қандай ваколатли органлари фаолият юритади? Фикрингизни Конституция ва қонун нормалари билан асослаб баён этинг?



Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling