Товарларни таснифлаш


-МАВЗУ: ТОВАРЛАРНИ ТАСНИФЛАШ ВА КОДЛАШНИНГ УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМИ


Download 0.93 Mb.
bet10/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

3-МАВЗУ: ТОВАРЛАРНИ ТАСНИФЛАШ ВА КОДЛАШНИНГ УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМИ.
Маълумки, божхона органи ходимлари ўз хизмат фаолиятида товарлар билан муомалада бўлади, шу сабабли уларга товарлар ҳақида, товар ишлаб чиқарган мамлакатни аниқлаш, товарларни истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини унинг ёрлиғи, товар белгилари орқали аниқлаш ва бошқа зарур маълумотларни билишлари лозим ҳамда товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида уларга товарлар ҳақида батафсил маълумот зарур. Ушбу дарслик китобхонларга турли хил товарлар ҳақидаги маълумотларни, товарлар ҳақидаги билим ва кўникмаларини оширишга ёрдам беради.
Бир неча минг турдаги товарларнинг экспорт-импорт қилиниши натижасида уларни назорат қилиш ва божхона расмийлаштирувини амалга оширишда бир қатор муаммолар юзага келмоқда. Бундай шароитларда ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш орқали турли хил ишлаб чиқилган товарларни маълум бир тизимга солиш зарурати пайдо бўлди.
Маълумки, турли давлатларда турли хил товарлар маълум давлат стандарти ёки халқаро стандарт талаблари асосида ишлаб чиқарилади ва ҳар бир товар ўзининг паспортига эга бўлади. Ҳар бир товар, қаерда ва қайси давлатда ишлаб чиқарилганидан қатъи назар, Давлат стандарти рўйхатидан ўтиши шарт ва шу давлат стандарти талабларига қатъий амал қилган ҳолда ишлаб чиқарилади, импорт ёки экспорт қилинади.
Баъзи товарлар дунё бозорида харидоргир ҳисобланиб, шу товар ҳақида гапирилганида, уни ишлаб чиқарган давлат кўз олдимизга келади. Масалан, Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон пахта толаси, пилла, шойи-атласлари, қоракўл териси ва мева-сабзавотлари билан дунё бозорларида машҳур, Франция – косметика - парфюмерияси, шампан виноси билан, Япония - видео-техникаси, Европа-Иттифоқи мамлакатлари– машинасозлик саноати, техникалари ва саноат моллари билан, Россия Федерацияси ҳарбий техникаси, соноат моллари билан, Бразилия-кофеси билан, Ҳиндистон – чой ва хурмоси билан, Грузия - чойи билан, Арманистон – коньяги ва туфлиси билан дунё бозорида харидоргир товарлари билан машхур бўлган.
Товар ишлаб чиқариш узоқ ва жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Товарлар давлат миқёсида ишлаб чиқарилганда дастлаб кичик-кичик партияларда, кам миқдорда ишлаб чиқарилади. Давлат синов лабораторияларининг ижобий хулосаси олингандан кейингина уларни саноат миқёсида ишлаб чиқаришга рухсат берилади.
Товарлар, дастлаб кичик–кичик партияларда техник шароит (ТШ) талаблари асосида ишлаб чиқарилади, бу ТШ– корхона ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзстандарт агентлиги томонидан тасдиқланади ва маҳсулот ушбу ТШ талаблари асосида ишлаб чиқарилади. Масалан, пахта момиғи ТШ - 1215 - 2002.
Айрим гуруҳдаги товар маҳсулотлари етакчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда Ўзстандарт агентлиги билан келишилган (ОСТ)-етакчи тармоқ ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган талаблар асосида ишлаб чиқарилади. Масалан, пахта момиғи ОСТ 1212-2002.
Товарлар саноат миқёсида ишлаб чиқарилганда улар Ўзстандарт агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Давлат стандарт (ДС) талаблари асосида ишлаб чиқарилади. Пахта толаси, ГОСТ –1215-2002.
Ўзстандарт талаблари асосида ишлаб чиқариладиган товарлар албатта халқаро стандарт талабларига ҳам зид келмаслиги талаб этилади.
Ҳар бир ишлаб чиқарилган товар ушбу стандарт талабларига мос келиши шарт, ҳар бир товар ўзининг номига ва патентига, яъни давлат миқёсида ва халқаро миқёсда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлади. Ҳар бир товар ўзининг номига, ёрлиғига, товар қаерда ишлаб чиқарилганлиги, унинг таркиби ва ишлатилиши, истеъмол муддатлари ва халқаро маркасига, штрих кодига ва ТИФ ТН код рақамига эга бўлади ва бу маълумотларнинг барчаси товарнинг ёрлиғида ёки товар ўралган ёки солинган идишларда кўрсатилган бўлади.
Товарларни бир-биридан ажратиш ва уларнинг сифати ҳақидаги маълумотларни билиш учун барча турдаги товарлар дастлаб давлат стандарти талабларига мослиги текширилади. Товарларга халқаро савдо белгилари ҳам берилади ва улар шу белги билан ишлаб чиқарилади. Масалан, СОСА-CОLА, NЕSTLЕ, SONY, SIMENS, SАMSUNG, NOKIA, DAЕWОO ва ҳоказолар.
Агар ҳар бир мамлакат кичик миқдорда ва кам турдаги товарларни ишлаб чиқарганда эди, масалан, фақат пахта толаси ёки енгил машина, унда ҳеч қандай товар номенклатураси ишлаб чиқаришга зарурат ҳам бўлмас эди.
Маълумки, баъзи давлатлар 10-15 мингдан ортиқ товар ишлаб чиқаради ва тахминан шунча миқдордаги товарларни импорт қилади, бундай ҳолатларда товарлар номенклатурасисиз улардан фойдаланиб бўлмайди, амалда товарларни божхона мақсадларида қўллашда муаммолар пайдо бўлади. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари турига, озиқ-овқат, мева-сабзавотлар, нон ва шоколадлар ҳам киради. Мевалардан олма, беҳи, нок, апельсин, банан, хурмо ва бошқалар ҳам озиқ-овқат турига киради. Бундай ҳолатларда аниқ ва пухта товарлар номенклатурасини ишлаб чиқмасдан ТИФ ни бошқариш қийин кечади.
Ушбу муаммолар Ўзбекистон Республикаси товарлар номенклатураси воситасида ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси божхона органларига юклатилган асосий вазифалардан бири бўлиб- божхона ишининг таркибий қисми бўлган ташқи иқтисодий фаолиятда товарларни синфлаш ва кодлаш бўйича ТНнинг амалга киритилиши ҳисобланади. Товарларнинг нархини аниқлаш ва бож тўловларини тўғри ҳисоблаш ва ундириш товарларнинг тўғри ТИФ ТНга кўра синфланганлигига боғлиқ бўлади. Товар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини ташкил этиш ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида давлат божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва ташқи савдо божхона статистикасини аниқ юритишда товарларнинг тўғри синфланганлиги муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун божхона ишини юқори даражада ташкил этишда божхона ходимларидан товарларни синфлашнинг назарий қоидаларини ва бу қоидаларни амалиётга татбиқ этишни мукаммал билиш талаб этилади.
ТИФ ТН нинг асосий тадқиқот элементлари «товарлар» ва «номенклатура» терминлари ҳисобланади.
Товарларбу олди-сотди ёки айирбошлаш объектлари бўлган ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиқлик энергиялари ва энергиянинг бошқа турлари, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг натижалари, шунингдек транспорт воситалари, интеллектуал мулк объектларидан иборатдир.
Номенклатура – лотинча «nomenclaturа» сўзидан олинган бўлиб, фан ва техниканинг бирон бир соҳасида ишлатиладиган товар номларининг рўйхатлар йиғиндисидир.
Товарлар номенклатураси–Товаршунослик, Уйғунлашган тизим, Божхона иши, Ишлаб чиқариш, Ташқи иқтисодий фаолият, Ташқи савдо каби фанлар билан узвий боғланган бўлиб, унда 100 мингдан ортиқ номдаги товарларнинг рўйхати келтирилади.
Товарлар номенклатураси–бу инсон ҳаёти давомида ишлатиладиган товарлар номларининг ТН синфлаш қоидалари бўйича маълум бир тизимга солинган рўйхати бўлиб, унда божхона ходимлари ва декларантлар ўз хизмат фаолиятида фойдаланадилар.
Товарлар-тури, келиб чиқиши, ишлатилиши, таркиби бўйича турли хил бўлади. Барча товарларни маълум тизим асосида номлаш, қўллаш учун уларнинг бир системага, яъни товарлар номенклатурасига киритиш, ташқи иқтисодий фаолиятда товарларнинг ягона қоидага бўйсунишига асосланган товарларни синфлаш тартибини ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди.
Синфлаш термини – деганда, турли хил товарларни уларнинг бажарадиган вазифаларига, таркибига, қиймати ва товарларга хос хусусиятларига кўра-гуруҳларга (позиция, подпозиция, субпозиция) бўлиш тушунилади. Товарлар кимёвий таркиби, ишлов бериш даражаси ва бошқа хоссалари бўйича ҳам синфланиши мумкин. Ушбу системага мувофиқ барча товарларга бўлим, гуруҳ ва гуруҳчалар бўйича алоҳида ТИФ ТН халқаро код рақами берилади.
Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси товарларни синфлашнинг асосий қоидалари асосида инсон эҳтиёжлари учун ишлатиладиган, ҳар қандай физик ҳаракатга эга бўлган товарларнинг код рақамларини белгилайди.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling