Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги Кукон давлат педагогика институти


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/43
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1471170
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Ибрагимов Б(Мехнат хукуки) КИТОБ.pdf

Касаба 
уюшмалари: 
- миллати, жинси, ёши ва диний эътикодидан катъий назар 
касаба уюшмаси аъзосининг мехнат килиши, ишни ва касбни 
эркин танлаши, хакконий мехнат шароитининг яратилиши, 
ишсизликдан химоя килинишига доир конституциявий 
хукукларига риоя этилишига: 
- иш билан бандликнинг энг юкори даражада булиши
даромадларнинг оширилишига ва мулкий табакаланиш 
даражасининг пасайтирилишига; 
- мехнатга хак тулаш ва мехнат режимининг ижтимоий 
адолатли тузилишининг жорий этилишига; 
- инсоннинг маънавий ва ижтимоий камолотига ёрдам 
берадиган буш вактдан окилона фойдаланишга; 
- ишлаб чикаришнинг ривожланиш даражасига кура, 
ходимлар малакасининг оширилишига ва касб жихатидан 
кайта тайёрланишига; 
- мехнат конунчилиги, мехнат ва атроф мухитни мухофаза 
килишга оид конун коида ва нормаларга риоя этилишига; 
- ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини согломлаштириш, 
жисмоний тарбиясини ривожлантириш учун моддий 
шарт-шароитлар яратилиши ва маблаг ажратилишига; 


18
- жамоа шартномаси ва келишувларини тузиш хамда 
уларнинг бажарилиши устидан назоратнинг амалга 
оширилишига; 
- давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан 
хамкорликда 
ишлаш, 
мехнаткашларнинг 
мехнат, 
ижтимоий, 
иктисодий 
ва 
маънавий 
хукук 
ва 
эркинликларини химоя килишга каратилган конун хамда 
бошка 
норматив 
хужжатлар 
кабул 
килинишга, 
баркарорлик, хамжихатлик ва фукаролар тотувлигини 
саклаб колишга интилади. 
Маълумки, Узбекистон касаба уюшмалари федерациясига 
бирлашган касаба уюшмаларининг 2000 йил 8-апрелда булиб утган 
3-курултойида фукаролик жамиятини шакллантирш шароитида 
харакат 
дастури 
тсдикланган. 
Мазкур 
дастурда 
касаба 
уюшмаларининг жамиятдаги ахамияти ва урнини белгилаш, 
уларнинг конун чикарувчи, ижроия хокимият, тадбиркорлар, 
сиёсий партиялар, харакатлар, жамоат ташкилотлари, бошка касаба 
уюшмалари билан узаро алокалари, фаолият стратегияси ва 
тактикасини, шакли хамда услубларини халкаро касаба уюшмалари 
харакатидаги сиёсатини аниклаб олиш назарда тутилади. 
Давлат ва хужалик идоралари, иш берувчилар, жамоат 
ташкилотлари, мансабдор ташкилотлари, мансабдор шахслар 
касаба уюшмаларининг хукукларига риоя этилиш, уларнинг 
фаолиятига кумаклашиши шарт. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling