В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


ЭТНОПСИХОЛОГИЯНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ТАРИХИДАН


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706

 
ЭТНОПСИХОЛОГИЯНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ТАРИХИДАН 
 
Бошқа халқларга, этник гуруҳларга хос бўлган руҳий хусусиятларни
қўшни қабилаларнинг яшаш тарзини ўрганишга бўлган қизиқиш қадим 
вақтлардаёқ бир қанча амалий эҳтиёжлар, аввало иқтисодий, савдо-сотиқ ва 
харбий мақсадлар натижасида вужудга келган. 
Антик даврларда сайёҳ ва савдогарлар узоқ юртларга қилган 
сафарлардан қайтгач, хорижий халқларнииг яшаш шароитлари, урф-
одатлари, одамлар ўртасидаги муносабатлар, уларнинг кийиниши, қандай 
овқатлар тановвул қилиши, бу мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий тузум, 
ҳайвонот олами ва бошқа нарсалар ҳақида ўз ватандошларига ажойиб ва 
гаройиб нарсалардек сўзлаб беришган. Қадимги дунё мутафаккирлари 
Аристотель, Геродот, Гиппократ, Демокрит, Пифагор ва бошқалар барча 



ижтимоий ва психологик ходисаларни тушунтириб бериш учун ягона бўлган 
умумий тамойилларни, назарияларни қидириб топишга, хусусан, 
халқларнинг турли психологик хусусиятларига эга бўлишининг сабабларини 
тушунтириб беришга ҳаракат қилганлар. Этнопсихологик хусусиятларнинг 
вужудга келишини улар асосан, табиий-географик муҳитнинг таъсири билан 
боғлаб тушунтирганлар. Масалан, қадимги дунёнинг буюк мутафаккири 
Гиппократ (эрамиздан аввалги 460-375) ўзининг "Ҳаво, сув ва қуруқлик", 
деган асарида халқларнинг турли руҳий ва жисмоний хусусиятларни 
бевосита иқлим шароити билан боғлаган холда тушунтириб берди. 
Халқларнинг характер ва темперамент хусусиятлариниш вужудга 
келишини улар истеъмол қилаётган озиқ-овқатлар билан боғлаб ту-
шунтиришга ҳам уринишлари бўлган. Машҳур математик ва файласуф 
Пифагорнинг (эрамиздан аввалги 570-500) тушунтиришига қараганда, хайвон 
гўшти ва ёғини кўп истеъмол қилиниши, халқларда қаттиққўллик ва 
дағалликни вужудга келтиради. Аксинча, ўсимлик мевалари ва сабзавотларни 
муттассил истеъмол қилиниши эса тана фаолиятини сустлаштириб, одамлар 
табиатини мулойимлаштиради. Антик дунёнинг буюк ақл эгаси Аристотель 
(эрамиздан аввалги 384-322 й), хаддан ортиқча иссиқ ёки совуқ иқлим 
шароитида яшайдиган халқлар қаттиққўл, шавқатсиз бўлишади, деган фикрга 
ишонган.
Буюк бобомиз А.Р.Беруний "Осори боқия" (Абадий кадриятлар) асарида 
турли халқлар: қадимги греклар, эронийлар, сўғдлар, хоразмликлар, 
христианлар ва динлар: яҳудийлар, мусулмонларнинг руҳий хусусиятлари ва 
уларнинг ераларини бошланиш сабабларини кўрсатиб берган. У бу 
халқлариинг маълум даврлар иш вақтларга тўғри келган машҳур байрамлари, 
хотира кунлари ҳамда бир халқли иккинчисидан фарқлантирадиган урф-
одатлари, турли халқлар қўллаётган йил ҳисоблаш усуллари, ой ва 
йилларнинг фарқи каби масалаларни баён қилиб берган. 
Турли халқларга хос хусусиятларни ўрганиш учун Беруний ўзига хос 
илмий метод яратади. Шунинг учун, деб кўрсатади у, қадимги халқлар 


10 
ривоятларини ҳамда ўтмиш авлодлар тўғрисидаги маълумотларни билиши 
лозим. Шунинг учун "Муқаддас китоб"ларга амал қилувчи халқлар, муайян 
ақидаларга риоя этувчи динлар, мазҳабларга эътиқод қўйганлар изидан 
боришга тўғри келишлигини кўрсатади. Бунда уларнинг турли қарашлари 
асос қилиб олинади ва исбот қилиш мақсадида келтирилган сўз, фикрларни 
ва фактларни бир-бири билан солиштириб кўриш лозим. Шу йўл билан
олинган маълумотларни, уларга қўшилиб кетган афсоналардан тозалаш 
керак бўлади, дейди. 
Беруний ўзининг машҳур "Хиндистон" асарида халқларнинг дини ва 
тафаккур қилиш хусусиятлари, диний ва дунёвий ҳаёти билан боғлиқ бўлган 
урф-одатлари, уларнинг худоларга ишонишлари, материя ва шакл, жоннинг 
кўчиб юриши, дўзах ва жаннат ҳақидаги тасаввурлари баён қилинган. 
Халқларнинг психологик хусусиятларини иқлим ва бошқа табиий 
омиллар билан боғлаб тушунтириш кейинги даврларда яшаб ижод қилган 
ХVIII ва ХIХ аср мутафаккирлари - Монтескье, Ж.Ж,Руссо, Дидро, 
Гумбольдт, шунингдек ҳозирги даврдаги айрим тадиқотчилар фаолиятида 
ҳам учрайди. Социологиядаги "географик детерминизм" оқимининг 
асосчиларидан бири-француз маърифатпарвари Ш.Монтескье (1689-1755 й) 
ҳам халқлар ўртасидаги ижтимоий тафовутларни асосан, кишилар танасига 
доимий таъсир этадиган турли туман табиий иқлим натижаси, деб 
тушунтиради. Унинг фикрича, иқлим ва замин халқларнинг ахлоқ 
нормаларигагина таъсир этиб қолмасдан, шунииг билан бирга давлат 
сиёсатига, маданий тараққиёт даражасига "психологик қиёфа"сига ҳам кучли 
таъсир кўрсатар экан. Иқлимнинг ролини хаддан ташқари ошириб юбориш 
натижасида Монтескье совуқ иқлимда яшайдиган халқлар чидамли, бақувват, 
иссиқ иқлимда яшайдиган халқлар эса жисмоний жиҳатдан заиф ва ожиз 
бўлишади, дэган хулосага келади. Иқлим шароити таъсирида инсон танасида 
содир бўладиган физиологик жараёнларни ижтимоий-сиёсий ходисалар ва 
ахлоқ нормалари вужудга келиши учун моддий асос қилиб олиниши, 
биологик ва социал қонуниятларни бир-бири билан чалкаштириб юбориш 


11 
ҳисобланади. Бу эса охир оқибатда ижтимоий тарихий ходисаларни 
тушунтириб беришда хулосалар қилишга олиб келади. Иқлимий 
омилларнинг ролини ошириб юбориш этник хусусиятларни ўзгармайдиган ва 
доимий бўлган ходиса, деган хулоса қилишга олиб келади. Ваҳоланки, 
куррамиз иқлимида кейинги юз йилда деярли кескин ўзгаришлар содир 
бўлмаган бўлмаса ҳам, одамлар ҳаётида катта ижтимоий-тарихий ўзгаришлар 
рўй берди, бу ўзгаришлар ўз навбатида халқларнинг психологик қиёфасида 
ҳам катта ўзгаришлар бўлишига олиб келди. Шунинг билан биргаликда 
этнопсихологик хусусиятларнинг шаклланишида табий-географик муҳитнинг 
ролини ҳам бутунлай инкор этиб бўлмайди. Географик жойлашиш ўрни ва 
иқлим шароити халқнинг яшаши учун зарур бўлган шарт-шароит сифатида 
унинг иқтисодий ривожланишида, психологиясинииг шаклланишида маълум 
роль ўйнайди. У ёки бу мамлакатдаги ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, 
хўжалик юритиш хусусиятлари ва ҳаёт тарзи кўп жиҳатдан табиий-иқлим 
шароитлари билан белгиланади. Лекин ижтимоий тизим ва тарихий 
ўзгаришлар мамлакатнинг географик жойлашишига, табиий шароитларига 
боғлиқ ҳолда вужудга келмайди. ХХ асрда Эронда янги бир ғоя-"халқ руҳи" 
тушунчаси тарқала бошланди. Бу ғояга кўра ҳар бир халқ, этник гуруҳ 
аввалдан шартли равишда берилган ўз "руҳи"га эга экан. Ҳар бир ирқ, халқ 
маълум анатомик тузилишига эга бўлгани каби ўз руҳига ҳам эга бўлиб, у 
халқ такдири ва келажагини белгилаб туради. Бу руҳ халқнинг сиёсий 
тузумини, еътиқод ва ишончини, диний қарашларини бошқариб туради. 
"Халқ руҳи” назариясининг тўла баёни, айниқса, Гегель фалсафасида ўз 
аксини топди. Гегель хар бир халқнинг ўтмиши ва келажагини мантиқий 
"Мутлоқ рух" билан боғлаб тушунтиради. Турли халқларнинг маънавий, 
сиёсий, иктисодий, ҳатто ирқий тафовутларининг асосини ҳам шу "рух" 
ташкил этади, деб кўрсатади. Шунга кўра у айрим Осиё халқлари тўғрисида 
бўлмағур фикрлар баён этган ҳолда, немис миллатини энг олий ирқи тарихий 
ўтмишга эга бўлган миллат, деб даво қилиб чиқади. (
Гегель
. Соч., т. 8. М., 
1933; с.131). 


12 
Немис файласуфи М-Лоцарус ва тилшуноси Г.Штейнталлар 1859 йилда 
"Халқ психологияси ва лингвистикаси" журналини чоп эта бошладилар ва 
биринчи марта "Халқ психологияси", деган терминни муомалага киритиб, 
хақли равишда этнопсихология фанинииг асосчилари бўлиб қолишди. 
Этнопсихология ривожига катта ҳисса қўшган Вильгельм Вундт 
этнопсихологик хусусиятларнинг шаклланиши ва ривожланишини тарихий 
жараёнлар, ижтимоий ходисалар асосида тушунтириб беришга ҳаракат 
қилди. Масалан, у немис халқининг психологик хусусиятларини таҳлил 
қилганда, улар характерида тадбиркорлик, ҳисоб-китоб билан фаолият 
юритиш, батартиблик ва Ватан ҳақидаги бурчни яхши ҳис қилиши каби 
ижобий хислатлар билан биргаликда бошқаларга кўр-кўрона эргашиш ва 
тақлид қилишлик ҳам борлигини кўрсатиб ўтади. Бу камчиликнинг вужудга 
келишида 
Германиянинг 
сиёсий 
фаолиятида 
европадаги 
бошқа 
мамлакатларга қараганда кейинроқ майдонга чиқиши ва Германияда ўрта 
асрдаёқ диний мутаасиблик билан янги давр ўртасидаги узоқ йиллар 
мобайнида давом этган кураш натижасида бўлиб, бу тарихий жараён 
немисларнинг психологик қиёфасига ўз таъсирини кўрсатган, деб ёзади. 
Ижтимоий-психологик ҳамда этнопсихологик билимлар учун манба 
ролини ўйнаган биринчи асос халқлар психологияси бўлиб, у ХIХ асрнинг 
ўрталарида 
Германияда 
шаклланди 
ва 
аслида 
у 
моҳиятан 
этнопсихологиянинг фан сифатида яралиши учун ибтидо ролини ҳам 
ўйнаган. Ундаги асосий назарий фикр шундан иборат эдики, айрим 
индивидлардан юқори турадиган руҳ мавжуд бўлиб, бу руҳ ўзидан ҳам 
юқори турадиган илоҳий яхлитликка бўйсунади. Бу илоҳий яхлитлик халқ 
ёки миллатдир. Айрим индивидлар ана шу яхлитликнинг бўлаклари бўлиб, 
улар аслида шу руҳга бўйсунадилар. Халқлар психологиясининг тарихий-
мафкуравий асоси бўлиб Гегель фалсафаси ва немис романтизми хизмат 
қилган, дейиш мумкин, чунки Гегелдаги “индивиддан юқори турувчи руҳ” 
ғояси халқлар ва миллатлар психологияси жонкуярлари томонидан тўлиғича 
қабул қилинди.


13 
Ижтимоий психологиянинг фан сифатидаги тарихидан маълумки
3

“Халқлар психологияси” ибораси биринчи марта файласуф М.Лацарус (1824-
1903) ҳамда тилшунос Г.Штейнталь (1833-1893) асарларида ишлатилди. 
Улар биргаликда чоп этган “Халқлар психологияси тўғрисида кириш сўзи” 
китобида шундай фикрларни илгари сурадилар: “Тарихни юргизувчи асосий 
куч – бу халқ ёки шу “яхлитликнинг руҳи” бўлиб, бу руҳ санъатда, динда, 
тилда, афсоналарда, анъанларда ўз аксини топади. Индивиднинг онги ушбу 
яхлитликнинг маҳсули бўлиб, уларнинг йиғиндиси ўз навбатида халқ онгини 
ташкил этади. Халқлар психологиясининг вазифаси халқ руҳи моҳиятини 
ўрганиш, халқ руҳияти қонунларини очиш, халқ психологиясига оид бўлган 
ўзига хос хусусиятларнинг пайдо бўлиши ва йўқолишини тушунтириб 
беришдир”. Ўша китобда муаллифлар шахс билан жамият муносабати 
хусусида қуйидаги мулоҳазаларини баён этадилар: “Одам ўз моҳияти 
жиҳатидан ижтимоий мавжудот бўлиб, у жамият ҳаёти билан узвий боғлиқ, 
чунки у ўзига ўхшашларга қараб ривожланади, бошқаларга тақлид қилиб 
ҳаракат қилади ва улар таъқибидан қочади...” Таъкидлашимиз лозимки, 
халқлар психологиясининг асосчилари ўз изланишлари ва ёзиб қолдирган 
асарларида фақат назарий мулоҳазалар юритиш билан чекландилар, чунки 
уларда ўз фикрларини исбот қилиш учун аниқ конкрет фактларга асосланган 
тадқиқотнинг натижалари йўқ эди.
“Психологиянинг отаси” ҳисобланган Вильгелм Вундт эса, илк маротаба
ўзининг “Инсон ва ҳайвон руҳи ҳақида маърузалар” и (1863 й) ва 1900 йилда 
босмадан чиққан ўн томли “Халқлар психологияси” асарларида асосан ўзи 
тўплаган 
эмпирик 
маълумотлар 
асосида 
халқлар 
психологиясига 
бағишланган фикрлари тизимини баён этди. Унинг фан олдидаги хизмати 
шундан иборат эдики, Вундт эмпирик маълумотлар тўплаш усуллари, 
тўпланган манбаларни шарҳлаш борасида бебаҳо билимлар тўплади. Унинг 
фикрича, психология фани икки қисмдан иборат: физиологик психология ва 
халқлар психологияси. Физиологик психология инсон руҳиятини ўрганувчи 
3
Манба: Каримова В. Ижтимоий психология.
– Тошкент, 2012 


14 
экспериментал фан бўлиб, олий психик жараёнлар – тафаккур ва нутқдан 
ташқари барча нарсани эксперимент усулида тадқиқ этиш мумкин. 
Эксперимент усулида ўрганиб бўлмайдиган барча қолган олий руҳ 
ҳолатларини халқлар психологияси ўрганади, чунки ундаги ўрганиш 
усуллари ўзига хосдир. У маданий маҳсуллар ҳисобланган тил, афсоналар
одатлар, санъат асарлари, инсон тафаккурининг мураккаб томонларини очиб 
беради. 
Тўғри, Вундтнинг психология фани олдидаги хизматлари буюк, унинг 
халқлар психологиясига оид маълумотлари ҳозирги кунгача ҳам ўз 
қимматини йўқотгани йўқ. Лекин унинг ягона камчилиги шу эдики, унинг 
қарашлари идеалистик асосда бўлган, яъни у индивид билан жамият 
ўртасидаги мураккаб диалектик муносабатни идеалистик асосда туриб ҳал 
қилган ва жамиятнинг ролини абсолют тушуниб, шахснинг тарихни 
яратишдаги, ижтимоий жараёнлардаги фаол ўрнини кўра билмаган. Унинг 
издошлари – Россиялик А.Потебни, немис олими Т.Гейгер ва бошқалар ҳам у 
йўл қўйган мафкуравий камчиликни олдини ола олмадилар, лекин улар бир 
фикрда якдил эдиларки, халқлар психологияси индивидуал психологиядан 
фарқ қилади, шунинг учун ҳам махсус фан керакки, у ўзига хос усуллар 
ёрдамида шахс ва жамият муносабатлари қонунларини очиб бериш лозим. 
Худди ана шу хулосалар ижтимоий психологиянинг ва унинг таркибида 
этнопсихологиянинг фан сифатида шаклланишига илмий асос бўлди.
Шундай қилиб, алоҳида олинган инсон руҳиятини кенг ижтимоий 
муҳит таъсирида, халқ ва миллат онги ва руҳиятнинг этник хусусиятлари 
билан боғлаб ўрганиш анъаналари қадим вақтларга бориб тақалади. Бу каби 
муносабат, қизиқиш, айниқса, кейинги йилларда мамлакатларо муносабатлар 
тиғизлашган, дунё бозори учун кураш кучайган, худудий, этник низолар ва 
туқнашувларнинг кучайиб кетаётганлиги боис янада ортди. 
Саноат ишлаб чиқаришнинг ривожланиб бориши натижаси: ташқи
бозорга эхтиёж ва ижтимоий ҳаётда рўй бераётган катта ўзгаришлар 
социологлар, этнографлар ва психологлар олдига турли халқлар, синфлар, 


15 
ижтимоий катҳамлар психологиаясини, омма ва оломонга хос бўлган руҳий 
хусусиятларии атрофлича ўрганиш вазифасини қўйди. Натижада бу даврга 
келиб этнопсихология муаммоларини ўрганиш анча ривожланди. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling