Ватанни унга бўлган муҳаббат обод этади, асрайди


Ватан таркини бир нафас айлама


Download 27.89 Kb.
bet2/2
Sana13.02.2023
Hajmi27.89 Kb.
#1193015
1   2
Bog'liq
14январь

Ватан таркини бир нафас айлама,
Яна ранжи ғурбат ҳавас айлама…
Инсониятнинг улуғ фарзандлари, буюк мутафаккирлар ўз ижодлари ва амалий фаолиятларида Ватанга юксак муҳаббат ҳисларини намойиш этганлар. Улар билдирган фикрларга мурожаат қилиб, ватанпарварликнинг эл-юрт ташвиши ва манфаатлари билан ҳамоҳанглигини, инсоннинг ҳар бир ҳаракати Ватанининг камоли билан боғлиқлигини, беватанлик, элу юртдан жудолик сўз билан ифодалаб бўлмайдиган йўқотиш, бахти қаролик эканини англаб етиш мумкин.
Ватанни сев, кулга сотма, бебаҳодир, Она юрт билсанг,
Кўзга сурт тупроғини, кўз очилгайдир сўқир бўлсанг.
Халқингга тиғ кўтарма ҳеч, агарки мард йигитдурсан
Буни инкор этар кимки - эмас асло мусулмондин.
(Мақсуд Файзий)
Демак, инсон онгида Ватанига, ўз миллатига бўлган садоқат, муҳаббат туйғуси устувор бўлмоғи лозим. Зеро, маърифатли инсонларгина Ватан тақдирини ўз тақдири деб биладилар.
Ватан кўзнинг қорачиғига ўхшайди. Унга бирор ёт нарса яқинлашганда қовоқлар, киприклар сергак тортади, умуман, жисм мана шу кичик аъзо ҳимоясига шайланади. Ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар қалбидаги мана қорачиқ – ватани – манбаларда “бу дунёнинг жаннати”, дея шарафланган ЎЗБЕКИСТОНИ ҳимоясига ақли, кучи билан шай турса, ташқи ва ички таҳдидлар ожиз нуқтага айланиши шубҳасиз.


Download 27.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling