Xo`jalik yuritish shakllari. Reja: Xo`jalik yuritish shakllari – mulkni iqtisodiy jihatdan amalgam oshirish vositasi ekanligi


Download 60.16 Kb.
bet6/8
Sana18.06.2023
Hajmi60.16 Kb.
#1561206
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1803 Xo-jalik yuriti

Оилавий мулк. Оилавий мулк оила аъзоларининг истеъмол буюмларидан фойдаланиш, уни ўзлаштириш, тасарруф этиш, унга эгалик қилишдан иборат бўлган муносабатдир.
Оилавий мулк оила аъзоларининг шахсий эҳтиёжини қондири-ши учун зарур бўлган объектлар – уй-жойлар, уй-рўзғор буюмлари, транспорт воситалари, радио, телевизор, мебель, пул жамғармалари ва зарур қўшимча буюмлар кабилардан иборат. Оилавий мулк оила аъзоларининг шахсий эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган бўлади.
Жамиятнинг иқтисодий тараққиёти даражасига қараб, кишилар-нинг оилавий турмуш даражаси юқори ёки паст бўлиши мумкин. Оиланинг турмуш даражаси қанчалик юқори бўлса, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминланиши миқдори, сифати шунчалик юқори бўлади ва аксинча. Оила даромадининг манбаи тадбиркорлик, жамоа хўжалигида меҳнат билан банд бўлиши ва шахсий томорқа хўжали-гидан унумли фойдалана олишига боғлиқдир. Шахсий томорқа хўжа-лигининг товар хусусияти камроқ бўлиб, етказилган маҳсулот оила аъзоларининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлади. Оила-вий мулкдан фақат оила аъзолари шахсий манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.
Оила даромади ўсиб борган сайин оила аъзоларининг эҳтиёжи янада тўлароқ қондирилибгина қолмасдан, истеъмол таркиби сифат жиҳатидан ҳам кескин ўзгаради.
Оила мулкининг миқдори кўпайиб, сифати яхшиланиб бориши-да эҳтиёжнинг ўсиб бориш қонуни мураккаблашувида намоён бўла-ди. Натижада оиланинг мулки ресурслари таркиби ўзгаради ва кўпаяди, турмуш даражаси юқорига кўтарилади.
Кооператив мулк. Кооператив мулк аъзоларининг фаолият кўтариши натижасида ўз меҳнатларини ва маблағларини бирлашти-ришлари асосида юзага келади. Бундай мулкни шакллантиришда ишлаб чиқариш воситалари ва зарур бўлган анжомлар ёрдамида хўжалик мақсадлари амалга оширилади.
Кооператив мулк таркибида, кўпинча, жамоа, пудрат ва ижара асосида иш юритувчи алоҳида цехлар, устахоналар, маиший хизмат кўрсатувчи бўлимлар, дўконлар мавжуд бўлади.
Кооператив мулк ишлаб чиқаришга қаратилганлиги туфайли аъзоларининг меҳнат қилиш фаолиятига асосланган бўлади. Масалан, матлубот кооперациясида унинг аъзолари меҳнат қилишлари шарт эмас. Қишлоқ хўжалик, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш коопера-тивлари бир-биридан фарқланиб, уларнинг ҳар бири ишлаб чиқариш-да ўзларининг алоҳида-алоҳида хусусиятларига эгадир.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида кооператив мулкнинг асосий кўриниши колхозлар кўринишида ташкил топган эди. Кооператив мулк, кўпинча, давлат мулки билан бевосита боғлиқдир. Бунинг саба-би кооператив мулкнинг давлат мулки негизи (мелиорация, иррига-ция ва бошқа ишлаб чиқариш инфраструктура тузилма иншоот-лари)да пайдо бўлганлигидадир.
Матлубот кооперацияси тизими таркибида истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи, маиший хизмат кўрсатувчи кооперативлар ташкил этиш мумкин. Кооперативлар мустақил равишда ёки бирор корхона ва жамоа ташкилотлари таркибида ташкил этилиши мумкин. Коопе-ратив мулк фаолиятида иштирок этувчи субъект ўз хоҳишига қараб, унга доимий аъзо бўлиши ёки шартнома асосида унда иштирок қилиши мумкин.
Кооператив мулкнинг манбаи аъзоларининг қўшган маблағи, материаллари, ишлаб чиқарган маҳсулотларини, акция ва қиммат-баҳо қоғозларни сотишдан тушган даромадлар, банкдан олинган кредитлар ҳисобланади. Кооператив мулкни ташкил қилиш қулай, тез анчайин осонлик билан амалга оширилиши мумкин. Кооператив мулк, айниқса, меҳнат ресурсларининг бандлик даражасини кўтариш-да жуда аҳамиятлидир.

Download 60.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling