Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Ўқитиш натижалари 
Ушбу модулни ўрганиш натижасида қуйидаги билимларга эга бўлиш мумкин: 
– медиаларда ахборотни тақдим этиш усуллари
– янгиликни танлаш ва унинг «анатомияси» мезонлари; 
– рекламада тасвирнинг ўрни ва аҳамияти; 
– кино, телевидение ва мусиқий видеоларда баённинг таҳлил усуллари; 
– Интернетдан олинган ахборот ишончлилигини баҳолаш усуллари; 
– муваффақиятли интервью олиш ва мақола ёзиш методикаси. 
4.1. Медиамаконда ахборотни тақдим этиш 
Медиалар ахборотни турли услубда тақдим этиши мумкин. Бизни ўраб турган 
маданий муҳит тимсол ва тасвирларга жуда бой: ҳар куни медиалар томонидан веб-
сайтлар, кино, янгиликлар ва китоблар орқали тақдим этиладиган ахборот билан 
тўқнаш келамиз. Аксарият ҳолларда бизнинг танловимиз беихтиёр бўлади. 
Репортёр, муаллиф, теле- ва видеотасвирчилар, ношир ва кинопродюссерлар аниқ 


59 
ҳодиса ёки аниқ бир масалага бағишланган ахборотни тақдим этиш учун тасвир
овоз ва матндан фойдаланади. Ўз тахминларини тайёрлаш ва илгари суриш 
асносида улар вақт, макон, ресурс ва ҳ.к.нинг етишмовчилиги билан боғлиқ 
муаммоларга дуч келади. Шундай қилиб, улар тақдим этишга ҳаракат қилаётган 
хабарнинг мазмунига қараб, аксарият ҳолларда асосий қаҳрамонларнинг ирқи, 
жинси, ёши ёки ижтимоий келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган деталларни назарда 
тутган ҳолда воқеларни “тасаввур этиш” зарур бўлади. 
Жамоатчилик эътиборига ҳавола этиладиган контент, шубҳасиз, медиаларда 
фаолият юритаётган инсонлар томонидан танланади. Уларнинг танлови эса 
субъективликдан ҳоли эмас. Бу, ўз навбатида, ёрлиқлар “ёпиштирилиши”га, маълум 
бир тасаввурларнинг журналист ёки муаллифнинг ўзи хохламаса-да, асослашга 
олиб келади. Бундан ташқари, баъзида ўқувчи ёки томошабин тасвир ёки матндан 
унга муаллиф сингдирмаган мазмунни ҳам чиқариб олиши мумкин.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling