59
ҳодиса ёки аниқ бир масалага бағишланган ахборотни тақдим этиш учун тасвир,
овоз ва матндан фойдаланади. Ўз тахминларини тайёрлаш ва илгари суриш
асносида улар вақт, макон, ресурс ва ҳ.к.нинг етишмовчилиги билан боғлиқ
муаммоларга дуч келади. Шундай қилиб, улар тақдим этишга ҳаракат қилаётган
хабарнинг мазмунига қараб, аксарият ҳолларда асосий қаҳрамонларнинг ирқи,
жинси, ёши ёки ижтимоий келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган деталларни назарда
тутган ҳолда воқеларни “тасаввур этиш” зарур бўлади.
Жамоатчилик эътиборига ҳавола этиладиган контент, шубҳасиз, медиаларда
фаолият юритаётган инсонлар томонидан танланади. Уларнинг танлови эса
субъективликдан ҳоли эмас. Бу, ўз навбатида, ёрлиқлар “ёпиштирилиши”га, маълум
бир тасаввурларнинг журналист ёки муаллифнинг ўзи хохламаса-да, асослашга
олиб келади. Бундан ташқари, баъзида ўқувчи ёки томошабин тасвир ёки матндан
унга муаллиф сингдирмаган мазмунни ҳам чиқариб олиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: