Я. Маматова, С. Сулайманова


Таҳлилнинг концептуал чегараси


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

4.2. Таҳлилнинг концептуал чегараси 
“Яширин маънони ўқиш” учун медиаматнларда ахборотни тақдим этишнинг 
техник усулларини таҳлил қила олиш зарур. Бунда мазкур усуллардан воқеа-ҳодиса 
талқинининг таянч нуқтаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Матнларни 
диққат билан ўқиш ахборот истеъмолчисига воқеа ва сюжетлар қандай тузилганини 
ҳамда медиамеханизмлар қандай ишлашини англаб олиш имконини беради. Ушбу 
бўлимда медиаматнларни диққат билан ўқиш методикасини ўзлаштириш юзасидан 
айрим модел ва машқлар келтирилган. Матнни таҳлил қилиш учун муайян нуқтаи 
назарни ёки услубни танлаш фойдалидир. У матнни таҳлил қилишда ўқувчининг 
диққатини йўналтиришга хизмат қиладиган муҳим омилдир. 
Матн таҳлилини бошлашда биринчи галда уни мавзу ва репрезентация 
қилиниши усуллари жиҳатидан ўрганиш зарур. Таҳлил жараёнида қайдлар юритиб 
бориш ва қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади: 
– тасвир, товуш ва матндан қандай фойдаланилган? 
– қайси мавзу нисбатан қизиқарли тарзда тақдим этилган? 
Медиаматн таркибини аниқлаш уни таснифлаш, шакли- тузилиши жиҳатидан 
миқдори ва сифатини баҳолаш кабиларни назарда тутади. Шунингдек, ахборотни 
тақдим этишнинг турли усулини, масалан, метафораларни ҳам эътибордан 
қочирмаслик зарур. Шундан сўнг бевосита таҳлил босқичи бошланади. Ушбу 


61 
босқичда кузатувлар мазмунини мушаҳада қилиш зарур бўлади. Масалан, қуйидаги 
саволларга жавоб излаш мумкин бўлади: 
– матнда кимнинг нуқтаи назари марказий ҳисобланади? 
– воқеанинг “маъноси” нимада? У қандай тақдим этилган? 
– қандай ахборот мавжуд эмас? 
Юқорида кўрсатилган саволлар турли медиамаҳсулот ёки тимсолни таҳлил 
қилишда таянч сифатида хизмат қилиши мумкин. Деталлаштирилган таҳлилда эса 
медиаларнинг аниқ кўриниши табиатини эътиборга олиш зарур. 
Мавзу бўйича топшириқ 
Машқ. Интернетдан медиаматнларнинг таҳлили жараёни батафсил баён 
этилган материалларни излаб топинг. Таҳлил таркибига қандай нуқтаи назарлар 
кириши мумкин? Қандай саволларни таҳлил учун муҳим деб ҳисоблайсиз? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling