64
– матн ва рангнинг жойлашуви томошабиннинг фикри йўналишини
белгилайди;
– бўш жой қолдирилиши аксарият ҳолларда бутун жойни тўлдириб қўйишдан
кўра самаралироқ;
– янги, релевант (ахборот талабларига мос келадиган, ўринли, аҳамиятли)
ахборот вертикал ўқнинг ўнг томонига жойлаштирилади. Эски, қўшимча
ахборот
эса одатда чап томондан жой олади;
– тимсол – маҳсулот харид қилиш билан амалга ошадиган орзу –
одатда
горизонтал ўқ устига жойлаштирилади. Маҳсулотнинг қўшимча маълумотлари
илова қилинган тасвири эса пастдан жой олади.
Кўриш бурчаги ва ўлчам:
– кўриш бурчаги ва тасвир ўлчамини танлаш орқали реклама муаллифи одатда
релевант ахборотга урғу беради;
– олд томондан суратга олинган объектлар томошабин билан боғланишда
бўлади;
– қуш парвози баландлигидан кўриниш томошабинга объектни назорат қилиб
туриш ҳиссини беради. Бундай усулдан фойдаланиш фикран ёки
жисмоний
жиҳатдан объектнинг кичик ҳажмда бўлишини назарда тутади;
– пастдан суратга олинган объектлар томошабин устидан ҳукмронлик
қилаётгандек тасаввур уйғотади. Бундай ёндашув объектнинг кучи ва қудратини
ёхуд унда мавжуд таҳдидни акс эттиради;
– жуда катта пландаги тасвирнинг самараси юқори бўлади, чунки у
томошабинга деталларга эътибор қаратиш имкониятини беради.
Инсон юзининг
йирик планда акс эттирилиши ҳиссиётларга урғу беради.
Ранг:
– рангларнинг қўлланилиши ҳам реципиентда маълум бир тасаввурларни
ҳосил қилади;
– ранг тасвирнинг маълум бир йўналиш ва қисмларини ажратиб кўрсатади;
– рангларнинг камроқ сонидан фойдаланиш кўп рангларни ишлатишдан қўра
самаралироқ, чунки бунда хабарни қабул қилиш осон кечади;
– қизил ранг аксарият ҳолларда илиқлик, олов, ҳиссиёт ва
тажовузкорлик,
мовий ранг эса совуқлик, самимийлик ва ғамгинлик тасаввурларини уйғотади.
Do'stlaringiz bilan baham: