Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

1. Реклама воситалари 
 
Машқ мақсади: талабаларни реклама воситаларини таҳлил қилиш ва реклама 
берувчилар ўз аудиториясига таъсири услубларни солиштиришга ўргатишдан 
иборат. 
Давомийлиги: бир соат. 
Материаллар: реклама эълонлари ёки веб-сайтлар йиғмаси. 
Олдиндан “Реклама” бўлимини ўқиб чиқинг. 
Машғулот олдидан талабалардан ўзларини ўраб турган реклама муҳитини 
ўрганиб чиқишни сўранг. Бунда улар журнал, радио, телевидение, Интернетдаги ва 
ташқи рекламага алоҳида эътибор қаратсин. Қайси медиаларда ахборот
қайсиларида эса тимсол рекламаси мавжуд? Нима учун турли медиалар 
рекламанинг турли усулларидан фойдаланади? Мавзу юзасидан кичик мунозара 
ташкил қилинг. 
Аудиторияни кичик гуруҳларга ажратинг. Ҳар бир гуруҳга бир саҳифали 
журнал рекламаси ёки маълум бир компаниянинг веб-сайтига ҳаволани тақдим 
этинг. Талабалардан қуйидаги саволларга жавоб беришни сўранг: 
– Мазкур реклама эълонининг мақсадли аудиторияси ким? Нима учун шундай 
хулосага келдингиз? 
– Аудиторияга таъсир кўрсатиш учун рекламада қандай воситалардан 
фойдаланилган? Бу воситалар етарлими? 
– Декорациялардан фойдаланиш, тасвир ҳажми ва рангларнинг самараси 
қандай? 
– Ушбу реклама самаралими, у сизни ишонтирдими? Ўз жавобингизни асослаб 
беринг. 
– Унинг самарадорлигини ошириш учун нима қилиш керак? 
Барча гуруҳларнинг жавобларини ҳар бир реклама намунаси бўйича 
солиштириб чиқинг. Сўнгра талабалар томонидан аниқланган таъсир воситаларини 
муҳокама қилинг. Қайси воситалар нисбатан кўпроқ учрайди? Реклама эълони 
кўпроқ ишонч қозониши учун қандай восита ва усуллардан фойдаланилган? 
Гуруҳларнинг иши баҳоланади. 
Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5 - энг юқори баҳо) 
бўйича тавсиялар: 


72 
5: талабалар реклама ва унинг инсонларга таъсир кўрсатиш усулларини турли 
нуқтаи назардан биргаликда муҳокама қилди, материални саводли тарзда таҳлил 
қилди. Улар реклама ва унинг инсонларга таъсир кўрсатиш усуллари ҳақида кўп 
нарса билиб олди, барча саволларга жавоб берди. 
4: талабалар реклама ва унинг инсонларга таъсир кўрсатиши усулларини 
турли нуқтаи назардан биргаликда муҳокама қилди, материални саводли тарзда 
таҳлил қилди. Машқни бажариш давомида улар маълум маънода янги билим олди, 
лекин жавоблари яна ҳам батафсилроқ бўлиши мумкин эди. 
3: талабалар муҳокамада иштирок этди, аммо таҳлиллари бир ёқлама ва юзаки. 
Уларнинг жавобидан рекламанинг таъсир кўрсатиш усулларини қисман 
ўзлаштиргани кўриниб турибди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling