Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Реалити-шоу 
 
Реал телевидение нисбатан янги жанр бўлиб, у ҳаётий воқеаларни сценарий 
ёзмасдан ҳақиқатга яқинлаштириб тасвирга туширишни назарда тутади. Мазкур 
жанр айнан XXI-асрда кенг оммалашди. Реалити-шоу ҳужжатли йўналишда 
бўлиши, масалан, машҳур шахснинг ҳаёти унинг мавзусига айланиши мумкин. 
Кўрсатув баҳс-мунозара, мусобақа кўринишида; турмуш ўртоқ излаш ёки иш 
қидириш мавзусида бўлиши; яширин камера ёрдамида кулгили воқеаларни 
тасвирлаши мумкин. Реалити- шоуларнинг аксарияти халқаро форматга эга, яъни 


68 
маълум бир йўналиш муайян кўринишда турли мамлакатлар телевидениесида 
оммалашган. Реал телевидениеда “ҳақиқий ҳаёт” актёрлар ўрнига “оддий одамлар” 
иштирок этишига асосланади. Бир қарашда бундай шоу олдиндан сценарий 
ёзмасдан ва махсус декорациялар қурмасдан тасвирга туширилгандек таассурот 
уйғотади. Аслида эса воқеаларнинг каттагина қисми сценарий асосида яратилиши 
ҳам мумкин. Аксарият реалити-шоуларни тасвирга тушириш учун ўнлаб километр 
видеотасмадан фойдаланилади, аммо унинг озгина қисми экран юзини кўради. 
Реалити-шоу оммабоплигини белгиловчи омиллардан бири томошабинга ўйлаб 
топилган воқеа ва қаҳрамонлардан кўра “ҳақиқий одамлар”нинг ҳиссиётлари 
яқинроқ ва тушунарли бўлишидир. Реал телевидениенинг ҳаётийлик ҳиссини қай 
даражада таъминлаб беришига қараб баҳолаш мумкин. Мисол тариқасида “Zor-zor 
Star” реалити-шоусининг айрим қисмларини кўриб чиқамиз. 
– Саҳналар қандай қўйилган? 
– Ижрочилар қандай танланган? 
– Шоунинг “ҳақиқий”лиги саҳналаштириш, тасвирга олиш, монтаж, мусиқа, 
овоз эффектлари ва бошқалар ёрдамида қанчалик таъминланган? 
– Сизнингча, воқеалар қанчалик ҳаётий? 
– Ижрочиларнинг сўзлари олдиндан ёзилганми? 
Мавзу бўйича топшириқ 
1-машқ. “Дада” (“Папа”) ва “Жаннат қаерда?” (“Где рай?”) фильмларини 
кўринг. Бошқа қаҳрамонларни четга суриб қўйган ҳолда асосий қаҳрамонлардан 
бирини таҳлил қилишга диққатни қаратинг. Фильмнинг бошида у қандай намоён 
бўлади? Сюжет ривожланиши жараёнида у қандай гавдаланади ва кимга айланади? 
Қаҳрамоннинг жисмоний характеристикалари қандай? Шахс сифатида у ҳақда нима 
дейилган? Қаҳрамоннинг ички дунёсини очиб бериш учун қандай усуллардан 
фойдаланилган? 
2-машқ. МТРК “Ёшлар” каналида “Рўзғор мактаби” шоуси бир неча йилдан 
бери намойиш этилади. Унинг мазмуни, самараси ва тарбиявий аҳамиятини таҳлил 
қилинг. 
 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling