Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Мусиқий видеоклиплар 
 
Мусиқий видеоклип ижрочининг дисклари сотилишини таъминлаш мақсадида 
тайёрланади. Бу маънода мусиқий клип санъаткор ёки бренднинг ўзига хос 
рекламаси дейиш мумкин. Видеоклипнинг мақсади томошабинга таъсир 
ўтказишдан иборатдир. Видеоклипда кўплаб метафора ва стереотиплар мавжуд 
бўлгани сабабли уни таҳлил қилиш жараёнида айнан мана шу жиҳатларга эътибор 
қаратиш зарур. Мусиқий видеоклипнинг шиддати юқори, услуби бой ва интенсив 
бўлади, бу нарса аудиовизуал реклама роликлари учун ҳам хос. Мусиқий видеонинг 
образлилиги фрагментар, яъни парчаланган табиатга эга бўлиб, оммабоп 
мусиқанинг кўп қатламли мазмунга эга эканини билдиради. Унинг визуал баёни 
одатда қўшиқнинг таркиби асосида юзага келади. Алоҳида қисмлар кетма-кетликда 
бўлгани каби, шеър мисрасидан қўшиққа ўтилгани каби, визуал воқелик ҳам 
кўринишини ўзгартириши мумкин. Рақс ва тана ҳаракатлари мусиқани 
визуаллаштиришнинг ажралмас унсури ҳисобланади. Кадрлар мусиқа оҳангига мос 
тарзда ўзгариб боради. Бундан ташқари, экранда пайдо бўладиган воқеалар, 


69 
масалан, портлаш, ўпирилиш ёки қулашлар, ҳаракатдаги автомобиллар ҳам мусиқа 
билан синхрон тасвирланади. 
Мусиқий видеоларга хос бўлган қуйидаги хусусиятларни қайд этиб ўтиш 
мумкин: 
– кескин ўтишлар; 
– қўл камераси ёрдамида тасвир олиниши; 
– тасвир олиш бурчакларининг ўзига хослиги (масалан, қуш парвози 
баландлигидан олинган тасвирлар); 
– камера ёки объектнинг айланиши; 
– йирик ва жуда йирик планлар; 
– ранг, монтаж, тасвирдан фойдаланишда махсус эффектлардан фойдаланиш
– визуал оқим тезлиги мусиқа тезлиги изма-из боради. 
Қўшиқчи Райхон ва “Уммон” гуруҳининг видеоклипларини кўриб чиқинг. 
Мусиқий видеоклипларни таҳлил қилиш жараёнида қуйидаги жиҳатларга эътибор 
қаратиш зарур: 
– Нима учун продюссер айнан шундай танловга келган? 
– Нима учун айрим саҳналарда камера айланади? 
– Жуда йирик планлар қандай аҳамиятга эга? 
– Сиз “оммавий маданият” билан боғлиқ қандай метафора ва тасаввурларни 
аниқладингиз? 
– Умумий муҳит қандай? 
– Ушбу видеоклип қандай қадрият ва қарашларни илгари суради? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling