Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Кино ва телевидение 
 
Динамик тасвирларни таҳлил қилишда материалларни кўп маротаба такрор-
такрор кўриш ва аудиовизуал коммуникациянинг турли жиҳатларига: тасвирчи 
иши, овоз ва монтаж кабиларга эътибор қаратиш зарур бўлади. Кинофильмлар ва 
телевидение кўрсатувлари кадрлардан, кадрларнинг узлуксиз кетма-кетлигидан 
иборат. Тасвирлар воқеани ҳосил қиладиган саҳналарга гуруҳланади. Монтаж эса 
муайян мавзу ва сюжетли картинани яратишда овоз ва тасвирлар кетма-кетлигини 
танлаш жараёни ҳисобланади. 
Эстетик таҳлилда эътибор персонажлар, сюжет, атроф- муҳит ҳамда визуал 
ва акустика таассуротига қаратилади. “Меҳмонжонлардан айланай!” сериалининг 
маълум қисмларини кўриб чиқамиз. Улар таҳлил қилиши учун қуйидаги саволларга 
жавоб бериши зарур: 
– Бош қаҳрамонлар уйғотадиган таассуротлар камера, чироқ (ёритиш), 
декорация ҳамда мусиқа воситасида қанчалик кучаяди? 
– Бош қаҳрамонларнинг ўзаро муносабати қандай? 
–Сюжетнинг бурилиш нуқталарини кўрсатинг. Улар қандай тузилган? 
– Жисмоний муҳит ақлий идрокни кучайтирганми ёки улар уйғун эмасми? 
– Овоз имкониятларидан қандай фойдаланилган? 
Ижтимоий таҳлил фильм, кўрсатувнинг маълум бир жанр, замонавий ёки 
тарихий воқеалар билан боғлиқлигини ўрганишга қаратилган бўлади ҳамда 
субъектив коннотациялардан фойдаланади. Шу ўринда “Кичкина одамлар” 
фильмидан олинган парчани таҳлил қилиш ва қуйидаги саволларга жавоб бериш 
мумкин: 
– Фильм маълум бир жанрга (комедия, трагедия, драма, илмий фантастика ва 
бошқ.) хосми ёки унда жанрларнинг қоришмаси кузатиладими? 
– Уларда сиёсий масалалар ҳам тилга олинганми? 
– Фильм қандай қадрият ва қарашларни тарғиб этади? 
– Фильм қаҳрамонлари маълум қатлам ва гуруҳларнинг типик вакилими? 
Фильм ёки кўрсатувнинг воқеабанд мазмунини таҳлил қилиш учун бош 
қаҳрамонларнинг характери ривожига, уларни ўраб турган муҳитга, тимсолларга 
эътибор қаратамиз. Қуйидаги саволларга жавоб излаш тавсия этилади: 
– Фильм давомида бош қаҳрамонларнинг характери қандай ривожланади? 
– Уларнинг бошқа қаҳрамонлар билан муносабати қандай ўзгариб боради? 
– Сюжет ривожи давомида бош қаҳрамонларни ўраб турган муҳит қандай 
ўзгариб боради? 
– Сиз фильмда қандай метафора ва “тасвирий мулоҳазалар”га дуч келдингиз? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling