Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
 
 
 


63 
Реклама 
 
Рекламани шартли равишда икки тоифага ажратиш мумкин: ахборот 
мазмунидаги реклама ва тимсол рекламаси. Тимсол рекламаси истеъмолнинг 
индивидуал моделларига ва/ёки аниқ бир маҳсулот ҳақидаги фикрларга таъсир 
кўрсатишга ҳаракат қилади. Рекламанинг мақсади мавжуд муносабат ёхуд хатти-
ҳаракат тимсолини ўзгартириш ёки мустаҳкамлашдан иборат бўлиши мумкин. 
Реклама тезкор таъсирга асосланади, масалан, унда реклама қилинаётган маҳсулот 
сотувга чиққани ҳақида хабар берилади. Тимсол рекламасида самара узоқроқ вақт 
давом этади, деб тахмин қилинади (масалан, Ўзбекистон телеканалларида Ucell 
алоқа компанияси хизматлари тўқ бинафша ранг юрак шаклида реклама 
қилинмоқда). Бундай реклама маълум бир маҳсулот, хизмат ёки бизнес тимсолини 
яратишга қаратилган бўлади. Тимсол рекламаси истеъмолчиларнинг турли ролини 
яратиш йўли билан таъсир кўрсатади, бу эса унинг самараси кумулятив ва “узоқ 
давом этувчи” бўлишини таъминлайди. Тимсол рекламасининг мақсади 
коннотациялар яратишдан иборатдир. 
Реклама одатда ўз мазмунига бир нечта унсурларни сингдирадиган 
кампаниялар, яъни узоқ давом этадиган жараёнлар кўринишида амалга оширилади. 
Битта реклама кампаниясининг турли вариантларини Интернетда, телевидениеда ва 
босма ОАВда кузатиш мумкин. Телевидениеда кўпроқ тимсол рекламасига эътибор 
қаратилади. Интернет ва босма медиалардаги рекламада эса маҳсулот ҳақида 
нисбатан тўлиқроқ маълумот берилади. Реклама тилида образлиликни амалга 
ошириш учун аксарият ҳолларда метафоралардан фойдаланилади. Чунки улар 
истеъмолчи тафаккурини керакли оқимга йўналтиради, аммо уларнинг 
коннотацияларини аниқлаш эса мушкул, деб ҳисобланади. Қиёс ва аллегориялар 
реклама қилинаётган маҳсулотга амалда у эга бўлмаган сифатларни беради. Реклама 
одатда инсонларнинг ақли ёки ҳиссиётларига мурожаат этади. Ақлга таъсир 
кўрсатувчи омиллар сифатида, масалан, реклама қилинаётган маҳсулотда ёғ 
миқдорининг камлиги ёки нархининг арзонлиги келтирилиши мумкин. Бундай 
рекламада одатда рақамлар ва фоизлар келтирилади, шунингдек, илмий атамалар 
қўлланилади. Ҳиссиётга таъсир этувчи мотивлар сирасига шоколад таъмидан 
ҳузурланишни ёхуд янги кийим харид қилганда ўзига бўлган ишончнинг ортишини 
киритиш мумкин. 
Ижтимоий медиаларда баъзида рекламани бошқа контентлардан ажратиб 
олиш мушкул бўлади. Бундай реклама одатда фойдаланувчи томонидан тақдим 
этилган ёши, жинси, қизиқишлари, яшаш манзили ҳақидаги маълумотларга ёки 
Интернетдаги рўйхатдан ўтилган саҳифаларга таяниб жўнатилади. “Менга ёқади” 
деган ёзувли тугмачани босишдан олдин фойдаланувчи бу билан ушбу 
компаниянинг рекламаларини олиб туришга розилик билдираётганини англаб 
етиши керак. Бундан ташқари, ижтимоий медиалар маълум компания томонидан 
эълон қилинган видео, тестлар ва ўйинларни тарқатиш орқали ҳам реклама 
берувчиларга ёрдам кўрсатади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling