Я. Маматова, С. Сулайманова
Реклама таҳлилининг асосий жиҳатлари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3.Онлайн матнлар таҳлили
Реклама таҳлилининг асосий жиҳатлари
Рекламани таҳлил қилиш учун маҳаллий телеканаллар фаолиятидан мисоллар олинг (масалан, “Раъно” чойи, “Мусаффо” номли сут рекламаси ва ҳ.к.) ҳамда қуйидаги саволларга жавоб излаб кўринг: – Рекламанинг аниқ мақсадли аудиторияси ким? У кимни ишонтирмоқчи? – Ушбу мақсада эришиш учун қандай воситалардан фойдаланилган? – Матн ва товуш рекламага қандай қўшимча мазмун бахш этади? – Реклама муаллифи қандай композиция ва ранглардан фойдаланган? – Ҳозирги замон қадриятлари ва тасаввурлари рекламада қай даражада ўз аксини топган? – Мазкур реклама маҳсулот ҳақида қандай ахборотни етказади? Ушбу ахборот қанчалик ишончли? 65 – Реклама қилинаётган маҳсулот худди шу каби бошқа маҳсулотлардан нимаси билан фарқ қилади? Мавзу бўйича топшириқ 1-машқ. “Туркистон”, “Молодежь Узбекистана” газетлари ва “snob Сollection” журналидан реклама эълонларини топиб, уларни тавсия этилган саволлар асосида таҳлил қилиб чиқинг. 4.3.Онлайн матнлар таҳлили Интернетда эълон қилингунга қадар матнлар аксарият ҳолларда аниқлик борасида таҳрир қилинмайди. Фойдаланувчилар томонидан тайёрланадиган контент парчалари холис бўлмаган ёки ноаниқ ахборот ташиши мумкин. Форум ва блогларнинг фойдали жиҳатларини инкор этмаган ҳолда айтиш жоизки, улар шунингдек, амалда тавсиялари зарарли бўлган «маслаҳатчилар» билан ҳам мулоқотга киришувга сабаб бўлиши мумкин. Интернетдан фойдаланувчилар унда берилган ҳар қандай ахборотга ишониш қанчалик хавфли эканини билиши керак. Шундай сайтлар борки, уларнинг мазмуни фойдаланувчиларни ўзи ўзига зарар етказишга ундайди (масалан, ўз жонига қасд қилишни, анорексияни(иштаҳа йўқолиши ва ўта озғинлик касали) ёки турли секталарни тарғиб қилувчи сайтлар). Интернетда ахборотларни эълон қилиш тартиби соддалашгани сайин зарарли контент таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли ортиб боради. Болалар ва ёшлар эса бундай сайтларда эълон қилинган кўрсатма ва ахборотлар ўзида қандай хатарларни ташишини тўғри баҳолаш салоҳиятига эга бўлишмайди. Тармоқдаги оммабоп ахборотни таҳлил қилиш муаммоси, Интернетда материал эълон қилишнинг соддаллашуви тобора ошиб бораётганинг тескари жиҳати ҳисобланади. Амалда бу, айтайлик, бирор бир машҳур инсоннинг ашаддий мухлиси бўлган мактаб ўқувчиси яратган веб-сайтни ўша “юлдуз”нинг расмий сайти, деб нотўғри қабул қилиш ҳам мумкин. Бундан ташқари, баъзида рекламани соф ахборотдан ажратиб олиш ҳам мушкул бўлмоқда. Интернетда энг янги хабарлар жойлаштирилади, аммо ҳар доим уларнинг бошқа манбалардаги шундай ахборотга мос келишини солиштириб кўриш зарар қилмайди. Шахсий блогдаги ахборот маҳаллий газета ёки муайян ҳамжамиятнинг веб-сайтидаги ахборотдан фарқланиши мумкин. Агар муаллиф ўзи ёзаётган соҳа ёки мавзунинг ҳақиқий билимдони ва эксперти бўлса, бундай ахборотни ишончли, деб ҳисобласа бўлади. Шахсий блогларда айрим қарашларга ортиқча урғу бериб юборилади, бу нарса атайлаб ёки билмаган ҳолда ҳам амалга оширилади. Маҳоратли муаллиф ўзи ёзаётган матнлар бетараф бўлиши учун ҳаракат қилади. Шу боис матннинг муаллифи ким эканлигини билиш ҳам жуда муҳим. Агар матн мутахассис томонидан тайёрланган бўлса ҳам албатта уни бошқа манбалар билан қиёслаш, унинг мазмуни қанчалик мос келишига эътибор қаратиш зарур бўлади. Агар веб- сайт мукаммал яратилган, фойдаланувчи учун қулай бўлса, маъқул ва мос тил қўлланилса, демак, унинг яратувчиси ўз ишига жиддий ёндошади, дейиш мумкин. Аксинча, сайтда тартиб бўлмаса, тили пала-партиш бўлса, далиллар чалғитса, бундай сайтнинг мазмунига ишонмаган маъқул. Тижорат компанияларининг веб-сайтлари сотув ҳажмини ошириш мақсадида яратилади. Айримлари эса фақат реклама ва ўз- ўзини мақташдан иборат бўлади. Лекин фойдали маълумотлар жамланганлари ҳам учраб туради. Аммо гап тижорат 66 ҳақида боргани боис, бу ўринда далил ва рақамлар ҳам маркетинг кампаниясининг бир қисми бўлиб ҳисобланади. Маркетинг масалалари бўйича мутахассисларнинг фикрига ишониб қолиш ярамайди. Холис ахборотни излаш, масалан, мижозларнинг гапига қулоқ тутиш зарар қилмайди. Қуйида веб-сайтнинг ишончлилигини аниқлашга доир тавсиялар келтирилган: Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling