Я. Маматова, С. Сулайманова
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.4. Медиаконтентни баҳолашнинг энг яхши усули – уни шахсан яратишдир!
Мавзу бўйича топшириқ
Машқ. Интернетдан ёшлар орасида машҳур бўлган ижрочининг видеоклиплари тақдим этилган сервисни топинг. Тавсия этилган саволлардан фойдаланиб, уни таҳлил қилинг. 4.4. Медиаконтентни баҳолашнинг энг яхши усули – уни шахсан яратишдир! Медиаматнни таҳлил қилишни ўрганишнинг энг яхши усули уни мустақил равишда тайёрлашдир. Журналистиканинг исталган жанрида материал тайёрлашни ўрганиб олган талаба бошқа муаллифлар томонидан тайёрланган материалларни тезкор таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлади. Журналист материалини тайёрлаш жараёни ғоя генерацияси(туғилиши)дан бошланади. Бугун қандай воқеалар долзарб, янгиликларда нима ҳақида сўз юритиляпти? Мавзу танлангандан сўнг ракурслар ҳақида ўйлаб кўриш зарур бўлади. Воқеа кимнинг нуқтаи назаридан баён этилади ва муаллиф ўқувчиларга қандай фикрни етказмоқчи? Сўнгра ахборот излаш босқичи бошланади: Сиз кимдан интервью олмоқчисиз? Интернетда ушбу мавзуга оид қандай ахборотлар мавжуд? Интервью Мақола тайёрлаш жараёнида журналист кўплаб ахборот манбалари билан ишлашига тўғри келади. Ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида банд бўлган инсонларда мавжуд ахборот айниқса қимматли ҳисобланади. Шу маънода улардан интервью олиш журналист учун ахборот тўплашнинг энг самарали усулларидан 70 бири саналади. Аммо интервью кўп вақт ва куч талаб қиладиган жараён. У кўп жиҳатдан бўлажак суҳбатни ташкил этиш, ижтимоий аҳамиятли ахборотга эга бўлган суҳбатдош учун саволларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлади. Материалнинг охирги кўринишида интервьюдан парчаларгина берилади. Журналистика амалиётида тайёр бўлган материални хато ва камчиликлар ҳамда ноаниқликларга йўл қўймаслик учун интервью берувчига ўқитиб олиш яхши одат ҳисобланади. Телевидение ва радио интервьюларида аудитория савол ва жавобларни эшитиб туради, шу боис хатоликлар эҳтимоли кам бўлади. Суҳбатдошга бериладиган саволларни шакллантириб олиш учун маҳоратли журналистлар интервьюдан олдин мавзуни диққат билан ўрганади. Агар журналист интервьюда тилга олинаётган мавзу билан таниш бўлмаса, аниқ ва асосли саволлар бериши мушкул. Интервью олиш бўйича тавсиялар: – қисқа жавоблар қайтариладиган саволлар бермаслик лозим; – саволларни навбатма-навбат бериш мақсадга мувофиқ. Бир вақтда иккита савол берилганда интервью берувчи уларнинг биттасига жавоб қайтариши ёки жавоблар аралашиб кетиши эҳтимоли юқори бўлади; – журналист ўзининг суҳбатдошга ва мавзуга қизиқишини кўрсатиб бера олишии учун интервьюга жиддий тайёргарлик кўриши зарур. Аниқ шакллантирилган саволлар бўлғуси материалнинг муваффақиятини таъминловчи омиллардан бири ҳисобланади. – диққатингизни жамлаб суҳбатдошингизни тингланг. Жавоблар изоҳ талаб қилса, қўшимча саволлар беринг; – ўз нуқтаи назарингизни билдирманг, интервью берувчининг фикрларига эътибор беринг; – ўта мураккаб саволлар берманг. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling