Я. Маматова, С. Сулайманова


Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо)


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) 
бўйича тавсиялар: 
5: талабалар газеталарни яхши ўрганди. Улар қизиқарли кузатувларни амалга 
оширди, жавоблари мустақил таҳлил натижаларига таянган. 
4: талабалар газеталарни яхши ўрганди. Улар муайян кузатувларни амалга 
оширди, жавоблари мустақил таҳлил натижаларига таянган. 
3: газеталарни ўрганиш натижалари юзаки. Талабалар бир нечта кузатувни 
амалга оширди, жавоблари мустақил таҳлил унсурларига таянган.
2: таҳлил натижалари юзаки. Талабалар бир нечта кузатувни амалга оширди
аммо жавобда мустақил таҳлил унсурлари ниҳоятда кам.
1: газеталарни ўрганиш натижалари юзаки. Жавобларда таҳлил эмас, балки 
газета мақолаларининг мазмуни баён қилинган. 
 


58 
4-МОДУЛЬ. 
МЕДИАЛАР ТАЛҚИНИГА ЁНДАШУВЛАР 
Медиа ва ахборот саводхонлигининг таркибий унсурларидан бири – медиалар 
турли воқеалар тарихини, ахборотни қандай яратилишини, омма учун тақдим 
этилаётган материалнинг қабули қилиниши мураккаб бўлмаслиги мақсадида қандай 
усуллардан фойдаланишни англаб етиш ҳисобланади. Муҳими, медиалар 
қўллайдиган турли услуб, кодларни тушуниш ва талқин этиш кўникмаларига эга 
бўлишдир. 
Медиа ва ахборот саводхонлигига эга бўлиш учун медиаларнинг тимсол ва 
репрезентацияларини ўрганиш, бунда нафақат тасвир ёки матнни таҳлил қилиш, 
балки эътибордан четда қолаётган контекстни ҳам ёддан чиқармаслик зарур.
Жамоатчилик фикрини йўналтириш ва жамият олдига долзарб масалаларни 
кўндаланг қўйиш борасида кучли ҳокимиятга эга бўлган медиалар ижтимоий ҳаётни 
ёритишини ва амалда биз кутадиган ҳамда қабул қилишга тайёр бўлган воқеа ва 
тимсолларни тақдим этишини назарда тутиш зарур. 
Медиаматнни танқидий таҳлили жараёнида биз одатда унда қайси сиёсий 
гуруҳнинг нуқтаи назари акс этганига эътибор қаратамиз. Жумладан, медиаларнинг 
таъсири кимнинг нуқтаи назари ва қарашини ифода этишида, нима ҳақида ва қандай 
ракурсда хабар беришида, нима ҳақида эса сукут сақлашида ҳам намоён бўлади. 
Медиалар ўз ҳукмронлигини қандай ахборот (масалан, янгиликлар)ни ҳақиқат 
сифатида тақдим этиши ҳамда қайси мавзуларни эътиборсиз қолдиришида ҳам 
намоён этади.
Ўсмирлик даврида шаклланадиган абстракт тафаккур медиа- матнни танқидий 
ва таҳлилий ўрганишнинг асоси ҳисобланади. Ахлоқий қадриятлар билан боғлиқ 
иккиланиш ва саволлар ёшларда табиий равишда юзага келади: медиалар ва 
реклама бундай мушоҳадалар учун чексиз ва хилмахил материалларни тақдим 
этади. Ушбу бўлим медиалар ва улар томонидан яратиладиган тимсолларнинг 
таъсири масаласига бағишланган. Унда шунингдек, ахборотнинг ишончлилиги 
билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб ўтилган. Бундан ташқари, унда медиа 
матнларини таҳлил қилиш бўйича амалий тавсия ва маслаҳатлар ўрин олган. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling