57
Дунёнинг турли мамлакатларидаги янгиликлар
Машғулот мақсади: турли дунёқарашларга маҳаллий
медианинг таъсири ва
маданий турфалик ҳақида талабаларда тасаввур уйғотиш.
Давомийлиги: 20 дақиқа атрофида.
Мавзу бўйича материаллар: Интернетга уланган компьютерлар.
«Демократия ва медиа воситасида жамият ҳаётида иштирок этиш»
матнини
ўқинг. Аудиторияни жуфтликларга бўлинг. Талабалардан
иккита мамлакат газета
сарлавҳаларини ўрганишни сўранг (Уларни http://www.newspaperindex.com ёки
www.onlinenewpapers.com сайтларида топиш мумкин). Талабалардан қуйидаги
саволларга қисқа жавоб тайёрлашни ва сизга электрон почта орқали жўнатишни
вазифа қилиб беринг:
– Медиалардаги танлаган мавзуларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари нимада?
Буни қандай тушунтириш мумкин?
– Танланган янгилик ўқувчилар дунёқарашига қандай таъсир кўрсатади?
– Сарлавҳаларда фикр хилма-хиллиги қандай намоён бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: