Я. Маматова, С. Сулайманова


кутубхона, архив ва бошқа ахборот хизматларининг функциялари; (б) ОАВ ва


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

кутубхона, архив ва бошқа ахборот хизматларининг функциялари; (б) ОАВ ва 
ахборот хизматлари мазкур функцияларни самарали равишда амалга 
ошириши учун шарт-шароитлар; шунингдек, (в) тақдим этилаётган контент 
ва хизматлар воситасида мазкур функцияларни бажарилиш сифатини 
баҳолаш усуллари. Мазкур тушунчалар, ўз навбатида, фойдаланувчиларга 
коммуникация ва ахборот каналлари билан онгли равишда ўзаро муносабат 
ўрнатишга имкон яратади. Медиа ва ахборот саводхонлиги орқали олинадиган 
билим фуқароларда танқидий тафаккурни ривожлантириши лозим бўлиб, уларга 
медиа ва бошқа ахборот етказиб берувчилардан юқори сифатли хизмат 
кўрсатилишини талаб қилиш учун замин яратади. 
Бошқа медиага нисбатан ОАВ мазкур тизимда каттагина жойни эгаллайди. 
Улар серқирра ахборот оқимлари тизимини ўзида намоён этади. Алоҳида институт 
сифатида ОАВ ўзига хос функцияларни амалга оширади. Глобал ахборот жамияти 
шаклланаётган даврда медиа ва ахборот саводхонлиги миллий тараққиёт, ҳар бир 
фуқаронинг мамлакат келажаги учун ижтимоий фаоллиги ва масъулияти ошишини, 
аҳолининг демократлаштириш жараёнларида фаол иштирокини таъминловчи 
муҳим омилдир.
Мазкур ўқув қўлланма мамлакатимиз ва хориж тадқиқотчиларининг саъй-
ҳаракатлари натижаси бўлиб, радио, телевидение, Интернет, газета, китоблар, 
электрон 
архивлар 
ва 
кутубхоналар 
умумий 
бир 
платформадаги 
конвергенциясининг замонавий тенденцияларига таянган тарзда тайёрланди. У 



медиа ва ахборот саводхонлигига эга бўлган масс-медиа соҳасидаги мутахассислар 
малакасини оширишга ёрдам беради, деган умиддамиз. Қўлланма таълим олиш 
жараёнининг асосий субъектлари бўлган педагог ва талабалар эҳтиёжини ҳисобга 
олган ҳолда тузилган. Чунки айнан устоз-ўқитувчилар миллионлаб ёшларнинг 
иқтидорини, шу жумладан, журналистика соҳасида ҳам юзага чиқаришда асосий 
шахс ҳисобланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling