Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



1-МОДУЛЬ.
МЕДИА ВА АХБОРОТ 
 САВОДХОНЛИГИНИНГ МАЗМУНИ 
 
1.1. 
Медиа ва ахборот саводхонлиги (МАС) тушунчасининг моҳияти 
 
Медиа ва ахборот саводхонлиги – «соябон», яъни бир тушунча мазмунида 
икки маъно бирлашган атама сифатида ЮНЕСКО томонидан тавсия этилган. Унинг 
моҳиятини англаш учун ҳар бир тушунча ўзагини билиш зарур. 
«Медиа» атамаси (лотинча - medium, яъни восита, воситачи, усул) турли 
кўринишдаги коммуникация ва ахборот воситасини англатади. Медиа тушунчаси 
мазмунига ахборотни яратиш, нусхалаштириш, тарқатиш воситаси ҳамда 
муаллифлар ва оммавий аудитория ўртасида ахборот алмашинувининг техник 
воситалари киради. Бугунги кунда медиа атамасидан ОАВ ёки масс-медиа 
тушунчаларининг синоними сифатида фойдаланилади. Ҳозирги замон жамияти 
тараққиётига медиаларнинг таъсири йил сайин ошиб бориб, улар воситасида 
инсонлар атроф-воқеликни ижтимоий ва руҳий жиҳатдан англамоқда ва 
баҳоламоқда. Замонавий медиаларнинг асосий жиҳатлари сирасига тадқиқотчилар 
креативлик (яратувчанлик, ижодкорлик) ва инновацияларни киритмоқда. Мазкур 
атамага айнан шундай тавсиф www.edu.jobsmarket.ru сайтида келтирилган. 
Шу билан бирга бошқа манбаларда ҳам медиа истилоҳига шу тарздаги 
тавсифлар берилганини кўрамиз. «Медиа - оммавий ахборот воситалари, ҳам кенг, 
ҳам махсус аудиторияга мўлжалланган кўнгилочар таклифларни тавсия этувчи, 
янгилик, ахборот ва реклама ахборотини тарқатишга йўналтирилган кўп сонли ва 
серқирра функцияларни амалга оширувчи коммуникация каналларидир». Аксарият 
ҳолларда мутахассислар медиа атамаси ўзагида айнан ушбу тавсифни кўради. 
Шунга қарамасдан, мазкур истилоҳнинг тор мазмуни ҳам мавжуд. Айрим 
тадқиқотчилар мазкур атама мазмунида алоҳида ахборот муҳити сифатида айнан 
ОАВни, бошқалари эса – аниқ ахборот ташувчини назарда тутади. Коммуникация 
канали сифатида медиалар сирасига мутахассислар босма нашрлар, электрон ОАВ, 
шу жумладан Интернет, рекламанинг ташқи воситалари ва, хатто, почта 
тарқатмасини, яъни, товар ёки хизматлар сотувчиси ва истеъмолчи ўртасидаги ҳаёт-
мамот звеноси функциясини бажарувчи барча омилларни киритади”
2


Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling