Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Мавзу бўйича топшириқ 
1. Медиадан фойдаланиш ва ахборотни етказиб бериш борасида “саводли” 
журналист деганда нимани тушунасиз?
2. Медиалардан фойдаланиш учун қандай билим, кўникма ва малакаларга эга 
бўлиш лозим?
 
Талаба-журналистларнинг медиа ва ахборот саводхонлиги кўникмаларини 
баҳолаш тизими 
 
Журналистларнинг медиа ва ахборот саводхонлиги борасидаги шаклланган 
кўникмаларини уларнинг олдинги даражаси билан таққослаш орқали аниқлаш лозим.
МАСнинг бошланғич даражасини қуйидагича таснифлаш мумкин:
1. Бошланғич даража: 
– медиадан фойдаланишда технология соҳасидаги асосий билимлар;
– медиадан уйда фойдаланиш учун шароитнинг оз бўлса-да мавжудлиги ёки 
умуман йўқлиги.
2. Асосий даража: 
– медиадан фойдаланиш тажрибасининг мавжудлиги (электрон почта, 
Интернетдаги навигация, онлайн мулоқот); 
– турли медиалардан уйда фойдаланиш имконияти. 
 3. Юқори даража: 
– медиадан мустақил фойдаланиш тажрибаси (видео, телевидение, радио); 
– турли техника қурилмаларидан фойдаланиш амалиёти; 
–турли медилардан уйда фойдаланиш. 
Агарда талаба бошланғич тажрибага эга бўлмаса, унинг кўникма ва малакаларини 
қуйида келтирилган медиа ва ахборот саводхонлигининг умумий даражаси билан 
таққослаш мумкин.
 Утилитар, функционал ва прагматик кўникмалар: 
 
– Журналист-талаба у ёки бу ахборотнинг амалий фойдалилигини кўра олиши, 
эшита олиши, мазмунини тушуниши, тасаввур қилиши ва баҳолай олиши лозим; 
– У ўзининг касби соҳасидаги медиаэҳтиёжларни англай олади.
Танқидий таҳлил кўникмалари:
– Талаба факт ва уйдирма, реклама ва медиаматннинг бошқа турлари орасидаги 
фарқни билади.
– У турли жанрларда ишлай олади ва медиаконтентни тайёрлашда нарратив 
(ҳикоя, баён этиш) усуллардан фойдалана олади, контент таркибини касбий даражада 
баҳолайди ва медиа мазмуни муаллиф ўз олдига қўйган мақсад-вазифалардан келиб 
чиқишини, у турлича талқин қилинишини билади.
– Талаба контентнинг асосий мазмунини кўра олиши, уни тушуниши ва сиртида 
нима яширинганини билиши керак.
– 
Бўлажак журналист медиахабарлар мазмунидан асосланган тарзда 
шубҳаланади ва бунда стереотип(қолип ва андоза)лар қай тарзда ишлашини тушунади.


20 
– Талаба манбаларнинг мақсади ва унинг мақсадли аудиториясини аниқлай олиши, 
уларнинг ишончлилигини, аниқлилигини, холислигини, ҳаққонийлигини баҳолай олиши 
лозим.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling