Я. Маматова, С. Сулайманова
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Асосий даража
- 3. Юқори даража
- Утилитар, функционал ва прагматик кўникмалар
- Танқидий таҳлил кўникмалари
Мавзу бўйича топшириқ
1. Медиадан фойдаланиш ва ахборотни етказиб бериш борасида “саводли” журналист деганда нимани тушунасиз? 2. Медиалардан фойдаланиш учун қандай билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш лозим? Талаба-журналистларнинг медиа ва ахборот саводхонлиги кўникмаларини баҳолаш тизими Журналистларнинг медиа ва ахборот саводхонлиги борасидаги шаклланган кўникмаларини уларнинг олдинги даражаси билан таққослаш орқали аниқлаш лозим. МАСнинг бошланғич даражасини қуйидагича таснифлаш мумкин: 1. Бошланғич даража: – медиадан фойдаланишда технология соҳасидаги асосий билимлар; – медиадан уйда фойдаланиш учун шароитнинг оз бўлса-да мавжудлиги ёки умуман йўқлиги. 2. Асосий даража: – медиадан фойдаланиш тажрибасининг мавжудлиги (электрон почта, Интернетдаги навигация, онлайн мулоқот); – турли медиалардан уйда фойдаланиш имконияти. 3. Юқори даража: – медиадан мустақил фойдаланиш тажрибаси (видео, телевидение, радио); – турли техника қурилмаларидан фойдаланиш амалиёти; –турли медилардан уйда фойдаланиш. Агарда талаба бошланғич тажрибага эга бўлмаса, унинг кўникма ва малакаларини қуйида келтирилган медиа ва ахборот саводхонлигининг умумий даражаси билан таққослаш мумкин. Утилитар, функционал ва прагматик кўникмалар: – Журналист-талаба у ёки бу ахборотнинг амалий фойдалилигини кўра олиши, эшита олиши, мазмунини тушуниши, тасаввур қилиши ва баҳолай олиши лозим; – У ўзининг касби соҳасидаги медиаэҳтиёжларни англай олади. Танқидий таҳлил кўникмалари: – Талаба факт ва уйдирма, реклама ва медиаматннинг бошқа турлари орасидаги фарқни билади. – У турли жанрларда ишлай олади ва медиаконтентни тайёрлашда нарратив (ҳикоя, баён этиш) усуллардан фойдалана олади, контент таркибини касбий даражада баҳолайди ва медиа мазмуни муаллиф ўз олдига қўйган мақсад-вазифалардан келиб чиқишини, у турлича талқин қилинишини билади. – Талаба контентнинг асосий мазмунини кўра олиши, уни тушуниши ва сиртида нима яширинганини билиши керак. – Бўлажак журналист медиахабарлар мазмунидан асосланган тарзда шубҳаланади ва бунда стереотип(қолип ва андоза)лар қай тарзда ишлашини тушунади. 20 – Талаба манбаларнинг мақсади ва унинг мақсадли аудиториясини аниқлай олиши, уларнинг ишончлилигини, аниқлилигини, холислигини, ҳаққонийлигини баҳолай олиши лозим. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling