Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Медиа саводхонлик 
 
Медиа саводхонликнинг бир нечта таърифи мавжуд. Биз “Медиа саводхонликнинг 
асосий жиҳати сифатида медиамуҳитга таҳлилий ёндашув, яъни уни танқидий қабул 
қилиш ва медиа воситасида ўзини ифода этиш”, деган таърифга таянамиз. Бу маънода 
медиа саводхонлик ўз ичига қуйидагиларни олади: 


18 
утилитар, функционал ва прагматик кўникмалар у ёки бу ахборотнинг 
амалий фойдалилигини кўриш, эшитиш, тасаввур этиш, тушуниш ва намойиш этишни 
билдиради; 
танқидий таҳлил кўникмалари турли таҳлилий воситалардан фойдаланган 
ҳолда турфа медиаконтентни адекват тарзда талқин эта олиш, медиаматнни баҳолашни 
билдиради. Ушбу кўникмалар ранг-баранг медиаконтент ва жанрлар воситасида 
яхшироқ ривожланади; 
эстетик ва креатив кўникмалар медиаматнни ижодий жиҳатдан англаш, 
яратиш ва талқин қилиш қобилиятини билдиради. Талаба мазкур кўникмаларни ўзида 
медиа-ресурслар яратиш орқали шакллантириши мумкин. 
– интерфаоллик кўникмалари медиа орқали мулоқот қилиш ва турли медиа-
ролларни бажариб кўриш қобилиятини кўрсатади. Мазкур кўникмаларни таълим ва 
амалиёт доирасида ривожлантириш мумкин. Интерфаоллик кўникмалари ўз фикри ва 
кўрсатмаларини ифода этишга тайёрлигини кўрсатади.
хавфсизлик кўникмалари мураккаб вазиятлардан чиқиш ва уларга дуч 
келмаслик қобилиятини намоён этади. Виртуал маконда хавфсизликка риоя қилишнинг 
муҳим кўникмаларидан ҳусусий маконни ҳимоялаш ҳамда керак бўлмаган контент ва 
мулоқотдан воз кечишни назарда тутади. 
Мавзу бўйича топшириқ 
1. Медиаматнни тайёрлашда сиз қандай медиакўникмаларга эга эканлигингизни 
ўйлаб кўринг.
2. Сизнинг қандай қобилиятингиз ҳануз юзага чиқмаган?

Медиа ва ахборот саводхонлигининг асосий унсурлари 
 
Медиа ва ахборот саводхонлигига эга бўлган журналист қуйидагиларни бажара 
олади:
– долзарб, ижтимоий ахборотни яратиш;
– мавжуд ижтимоий жараёнларни танқидий жиҳатдан таҳлил эта олиш;
– медианинг ижтимоий жараёнларга таъсир этиш кўлами ва даражасини, унда 
ахборотни намойиш этиш шаклларини билиш, улардан ҳозирги замон долзарб 
масалаларини ижодий англаб, улар юзасидан мустақил фуқаролик позициясини ифода 
этиш учун фойдаланиш;
– ўйланган ва мустақил қарорлар қабул қилиш;
– атроф-муҳит ҳақида янги ахборот олиш;
– умумийлик ҳиссининг шаклланишига кўмаклашиш;
– жамият тараққиётининг долзарб масалалари бўйича оммавий мунозара ва 
мулоқотларни таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш;
– инсон ҳаёти давомида узлуксиз таълим олишни қўллаб-қувватлаш; 
– медиадан ўз хавфсизлигини таъминлаган ва ижтимоий масъулиятни ҳис қилган 
ҳолда фойдаланиш; 
– фуқаролик жамияти ва глобал ахборот тармоғини шаклланиши ва 
ривожланишини қўллаб-қувватлаш. 
Медиани ифода этиш шакллари ва воситалари доимий равишда ривожланиб 
келади. Демак, журналистнинг медиа ва ахборот саводхонлиги ҳам узлуксиз тарзда 
такомиллашиб бориши аниқ. Бунда журналистнинг медиа кўникмалари, унинг медиа 
танқидга қобилияти ва медиа тилини билиши ҳақида сўз юритилиши жоиз. Бунинг 


19 
барчаси муаллифнинг таҳлил қила олиши, техник-технологик ҳамда шахсий 
медиаресурсни ярата олиши малака ва кўникмалари билан боғлиқдир.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling