Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
Мавзуга оид топшириқ 
1. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган йилнинг энг машҳур бешта фильмини 
санаб беринг. Фикрингизча, ушбу фильмлардан ҳар бирининг мақсадли 
аудиториясини ким ташкил этади? Медиаресурслардан ушбу фильмларга 
тақризларни топинг. Ушбу тақризлар профессионал танқидчи ёки ҳаваскор 
томонидан тайёрланганлигини аниқлай оласизми? 
Ёшлар, улар ҳамжамиятларининг медиа билан 
 ўзаро муносабати 
 
Масс-медиа 
фойдаланувчилари 
(томошабин, 
тингловчи, 
муштарий, 
Интернетдан фойдаланувчилар) турли ҳамжамиятларни ташкил этади. Фақат айрим 
миллий ва халқаро миқёсдаги, масалан, Олимпия ўйинлари, ҳарбий ҳаракатлар, 
Фукусима атом станциясидаги ҳалокат, Исландиядаги вулқоннинг отилиши сингари 
дунёнинг барча мамлакатлар телевидениеси орқали намойиш этиладиган воқеа-
ҳодисаларни ягона аудитория учун яратилган деса бўлади. Аудиториянинг муайян 
кўринишлари аниқ бир медиа, канал ёки дастурлар атрофида шаклланади. 
Технологик тараққиёт ва ижтимоий медиалар сабаб “аудитория” концепцияси 
интерфаоллик мазмунини касб этди ва, умуман олганда, фаоллашди ҳам. Масалан, 
онлайн аудитория сирасига нафақат пассив ўқувчилар ёки янгиликларни кўздан 
кечирадиганлар, балки баҳсларда ва контентни яратишда фаол иштирок этадиган 
фойдаланувчилар ҳам киради. Бунда яхлит аудиториянинг эмас, балки унинг фаол 


27 
аъзосининг, масалан, онлайн ҳамжамият аъзосининг фаолияти билан боғлиқ 
саволларни муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ. 
Ҳар бир мақсадли аудитория гуруҳи медиа билан ўз муносабатларини 
ўрнатади 
 
“Медиа билан муносабат” деганда алоҳида олинган инсон ёки 
ҳамжамиятнинг медиа билан ўзаро муносабати тушунилади. Медиа билан 
муносабат медиадан фойдаланиш даврийлиги, медиаконтентни танлаш
одамларнинг медиа ҳақидаги фикрлари, ёки улардан фойдаланиш кўникмалари 
хусусидаги баҳсларни қамрайди. Медиа билан индивидуал муносабат ҳар доим 
инсон ва медиаматн ўртасидаги мулоқотни назарда тутади. Гап нима - далил ёки 
тўқима – ҳақида кетаётганидан қатъий назар, инсон медиаматннинг мазмунини 
шахсий қарашлари ва тажрибаси билан солиштириб кўради. Тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, инсонлар медиадан ўз қарашлари, қадриятлари ва ҳис- туйғуларига 
мос келадиган қараш ва ғояларни танлашга мойил бўлар экан (дарвоқе, бу ҳол ҳам 
анъанавий, ҳам янги медиалар учун бирдек хос). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling