Мавзу бўйича топшириқ
1. Медиаресурслардан фойдаланиб, сўнгги вақтларда Ўзбекистон медиа
ҳамжамиятларида
қайси
мавзулар
юзасидан
қандай
баҳс-мунозаралар
ўтказилганини аниқланг? Уларда қандай масалалар, мавзулар, муаммолар ўртага
ташланган? Мазкур мунозаралар натижаси ўлароқ қандай аниқ ижтимоий
самараларга эришилган?
2. Маҳаллий медиалар материалларини ўрганиб чиқиб, уларда ёшларнинг
қандай тимсоллари акс этганлигини аниқланг. Уларга қандай роллар ажратилган?
Ёшлар учун мўлжалланган алоҳида саҳифа ва контентларга эътибор қаратинг.
Талабалар аудиториясида амалий машғулотлар ўтказиш учун
топшириқлар
1. Ёшлар мақсадли аудитория сифатида:
Машғулот мақсади: талабаларни медиалар ёшларга мақсадли аудитория
сифатида мурожаат этганда қандай усуллардан фойдаланишни тушунишга ўргатиш.
Давомийлиги: тахминан 30 дақиқа.
Материаллар: қоғоз, ручка, ёшлар учун мўлжалланган журнал ва газеталар,
китоблар, Интернетга уланган компьютер. Ушбу топшириқни мультимедиа
қурилмаларидан фойдаланмай ҳам бажариш мумкин.
“Контентнинг мақсадли аудиторияси, фойдаланувчилари, уни ишлаб
чиқарувчи ҳамкорлар” матнини ўқинг. Тингловчиларни бир неча гуруҳга ажратинг.
Уларнинг биринчиси ёшлар журналини, иккинчиси ёшлар учун мўлжалланган
телекўрсатувни, учинчиси ёшларга мўлжалланган китобни ўрганади.
Ҳар бир гуруҳга қуйидаги саволларга жавобларни муҳокама қилиш пайтида
тегишли қайдларни ёзиб бориш учун котиб сайлашни сўранг:
– Сиз ўрганган маҳсулот ёшларнинг қандай аудиторияси учун мўлжалланган?
– У (медиаресурс) ўзини қандай намоён этган?
– Унда қандай мавзу кўтарилган?
– У қанчалик қизиқарли ва нима учун?
– У ёшларнинг қандай тимсолларини яратган?
Турли гуруҳларнинг натижаларини солиштиринг. Журнал, китоб ва
телекўрсатувлар орқали ёшларга мурожаат қилишда ўхшашлик борми? Барча
талабаларни мавзу муҳокамасига жалб этиш жуда муҳим. Чунки бунда алоҳида
олинган иштирокчиларнинг эмас, балки гуруҳларнинг ишига баҳо берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |