Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Ўқитиш натижалари
– медианинг ижтимоий ва маданий аҳамиятини тушуниб етиш
– рақамлаштириш ва ахборот жамияти юзага келишининг ижтимоий миқёси ва 
оқибатларини англаб етиш; 
– медиа қурилмалар ва технологиялар ривожланиши тенденциясини тушуниш; 
– турли медиалар конвергенцияси шароитида ишлаш кўникмаларини 
шакллантириш; 
– ахборот ахлоқ-одоби, яъни инфоэтика қоидаларига қатъий риоя этиш 
зарурлигини тушуниб етиш. 
 
3.1. ОАВ: ахборот-кўнгилочар контентнинг ривожланиши 
XIX аср охирида саноатнинг жадал тараққиёти ғарб мамлакатлари меҳнат 
қилувчи аҳолисининг даромади сезиларли даражада ошишига сабаб бўлди. 
Ишчилар синфи истеъмолчиларнинг харид қобилияти юқори бўлган янги гуруҳини 
ташкил этди. Маркетологлар уларда янги маҳсулот, жумладан, граммофон ва 
радиоларнинг потенциал харидорларини кўра бошлади. Кейинчалик кенг аҳоли 
қатламлари учун мўлжалланган медиамаҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши 


38 
“оммавий маданият” номини олди, чунки бу вақтга келиб тарихда илк маротаба 
истеъмолчиларнинг жуда катта гуруҳи медиаконтентдан фойдаланиш имкониятига 
эга бўлганди. Бугунга кунга келиб эса бу ҳодиса “поп-маданият” деб аталмоқда. 
«Оммавий маданият»нинг ривожланиши, ОАВнинг мазмуни кўп жиҳатдан 
кўнгилочар мавзулардан иборат бўлиб қолишига олиб келди. Агар авваллари одатда 
ОАВ жиддий ахборот-янгиликларга кенг ўрин берган бўлса, бугунги кунда 
кўнгилочар мавзулар босма нашрда, теле- ва радиоэфирда, Интернет тармоғида 
кўпроқ майдон ва вақтни эгалламоқда. Айрим ОАВда хатто янгиликлар ва муҳим 
воқеалар ҳақидаги хабарлар ҳам бир қадар кўнгилочар тус олиб бораётганини 
кузатса бўлади. 
«Инфотейнмент» (infotainment, инглизча information — ахборот ва 
entertainment – кўнгил очиш) атамаси ахборот ва кўнгилочар мавзунинг битта 
ахборотда – газета, журнал мақоласида, теле- ва радиодастурда, Интернет-
хабарларда бирлашиб кетишини билдиради. Кўплаб кўнгилочар дастурлар халқаро 
форматда тайёрланади. Турли викторина ва реалити- шоулар (масалан, 
“Мўъжизалар майдони”, “Ким миллионер бўлмоқчи?”, ёки “Куб”) халқаро форматга 
эга ҳисобланади. Уларнинг шакли заруратга қараб маълум аудиторияга 
мослаштирилади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling