Я. Маматова, С. Сулайманова
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.5. Кино: уйда ва кинотеатрларда Фильмлар ва “оммавий маданият”
Мавзу бўйича топшириқ
1. Ўз ижодий фаолиятингизда қайси медиалардан фойдаланишингиз тўғрисида мулоҳаза юритиб кўринг. Нега айнан мана шу ресурсларга мурожаат этасиз? 3.5. Кино: уйда ва кинотеатрларда Фильмлар ва “оммавий маданият” Киносаноатни ҳеч иккиланмай “оммавий маданият”нинг яратувчиси, ҳаракатлантирувчи кучи ва манбаси дейиш мумкин. Кенг жамоатчиликка намойиш этишга мўлжалланган илк фильмлар 1890-йилларда пайдо бўлган. Улар одатда битта камера ёрдамида тасвирга туширилган, монтаж қилинмаган, ҳужжатли кўринишда бўлиб, кундалик ҳаёт ва воқеаларни акс этган. Аммо тез орада режиссёрлар бадиий кино, воқеаликни руҳий жиҳатдан акс эттириш, мураккаб тасвир ва монтаж имкониятларини англаб етди. Биринчи жаҳон уруши ҳужжатли кино ривожига катта таъсир кўрсатди, чунки бу пайтга келиб, фильмлар инсонларга кучли руҳий таъсир кўрсатиши аниқланган эди. 1960-йилларда телевидениенинг оммалашуви ва уйда дам олиш имкониятининг кенгайиши кинотеатрга борувчилар сони қисқаришига сабаб бўлди. 1980-йилларга келиб видеомагнитофон ва видеокамеранинг оммалашуви эса кинотеатрга бўлган қизиқишни янада сусайтириб юборди. 1990-йилларда кинонинг янги рақобатчилари пайдо бўлди. Булар янги медиалар бўлиб, улар сирасига шахсий компьютерни, Интернет хизматларини, тасвир ва аудиоёзувнинг янги шаклларини киритиш мумкин. 2000-йилларда эса фильмларни Интернет орқали ижарага ёки кўчириб олиш имконияти юзага келди. Аммо бу янгиликларнинг бирортаси кинони буткул сиқиб чиқара олгани йўқ, шунчаки бу кашфиётлар оқибатида кино маҳсулотини ишлаб чиқариш ва тарқатиш усуллари ўзгарди холос. Бугунги кунда фильм премьераси олдидан кенг кўламли реклама кампанияси олиб борилади. Лекин шуни ҳам айтиб жоизки, технологиялар тараққиёти фильмнинг кенг намойиши бошланишидан олдин Интернетда унинг “қароқчилик” йўли билан кўпайтирилган нусхасини томоша қилиш имкониятини ҳам келтириб чиқарди. Бу ҳол кино ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотини сотишдан даромад кўриш борасидаги режаларини бир қадар чиппакка чиқармоқда. Орадан озгина вақт ўтиб бу фильмлар тижорат, кейин эса миллий телеканаллар орқали ҳам намойиш этилмоқда. Дарвоқе, ўз пайтида Америка кинопрокатида етакчилик қилган “Буюк Гэтсби”, “ПИнинг ҳаёти” каби фильмлар Ўзбекистонда 46 аввалига Форум-ТВ ва СофТС, кейин эса “Ёшлар” ва “Тошкент” телеканаллари орқали намойиш этилди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling