Я. Маматова, С. Сулайманова
Телевидение кўнгилочар саноат сифатида
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
Телевидение кўнгилочар саноат сифатида
XX аср бошида телевидение ривожининг технологик асосини ҳаракатдаги тасвирни узатиш услуби ташкил қилган. Илк тажриба тариқасидаги бундай трансляция 1920 йилда Германияда амалга оширилди, 1935 йилдан эса теледастурлар мунтазам равишда намойиш этиладиган бўлди. WRGB каналининг таъкидлашича, 1928 йил 13 январда ташкил этилган тажриба станцияси асосида қурилган илк телевизион станция ўз дастурини Скенектади шаҳридаги (Нью-Йорк штати) General Electric заводидан эфирга узатган. Ўзбекистонда эса илк телетасвир 1927 йилда трансляция қилинган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, сайёрамизнинг турли ҳудудларида телевидение асрига деярли бир вақтда қадам қўйилган. Субурбанизациялашув (ўта йирик шаҳарларнинг юзага келиш жараёнининг жадаллашуви) ва тижоратлашувнинг кенгайиши телевидение тараққиётига ҳам таъсир этмай қолмади. Телевизор бутун оила учун кўнгил очиш ва ахборот воситаси бўлиб қолди, яъни: кундуз куни у “кўпик” операларини намойиш этиш орқали уй бекасининг кўнглини овласа, кечга яқин - эркаклар учун янгиликлар дастурини, кечқурун эса - оиланинг барча аъзолари томоша қилиши мумкин бўлган викториналарни эфирга узатади. Пайдо бўлган давриданоқ телевидение радиога чамбарчас ҳолда фаолият юритди. У радиодан мусиқий дастур, суҳбат асосида юзага келган шоу, вазиятли комедия ва “кўпик” операси каби жанрларни ўзига кўчириб олди. Дигиталлашув телевидениенинг ривожига жиддий таъсир кўрсатди. Олдин кабель, кейинчалик эса йўлдош алоқа технологияларининг ривожланиши кўп миқдордаги телеканалларнинг пайдо бўлишига туртки берди. Бу эса телетомошабиннинг телевидение билан боғлиқ одатларига қуйидагича таъсир кўрсатди: – каналлар ўз дастурини йирик маргинал гуруҳларга йўллашдан бир қадар чекинди, бунинг натижасида оммавий аудиториянинг фрагментлашуви (бошқача айтганда, майдалашуви) ва медиалар томонидан ёритилаётган барча учун умумий мавзуларнинг йўқолиши кўзга ташлана бошланди; – томошабинларнинг хабардорлиги ошди; – ҳар бир канални томоша қилиш вақти каналлар сонига тескари пропорционал равишда ўзгарди; – ёзиб олувчи қурилмаларнинг пайдо бўлиши билан прайм-тайм ўзининг аввалги аҳамиятини бир қадар йўқотди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling