Я. Маматова, С. Сулайманова
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3 Босма медиаларнинг янги формати
Мавзу бўйича топшириқ
1. Ўзбекистон медиамаҳсулотларида ёш йигит ва қизларнинг қандай тимсоллари акс эттирилган? Уларга жамиятда демократия қадриятларининг ривожланиши нуқтаи назаридан баҳо беринг. Уларни ижобий ва салбий гуруҳларга ажратинг. Баҳо бериш билан бирга салбий стереотип ва кўрсатмаларни бартараф этиш юзасидан қарашларингизни баён этинг. 3.3 Босма медиаларнинг янги формати Бугунги кунда аксарият газеталарнинг онлайн версияси мавжуд, баъзи газеталар эса (масалан, gazeta.uz) фақат электрон шаклда эълон қилинмоқда. Мақолаларнинг онлайн кўринишда эълон қилиниши журналистлар учун вақт тиғизлиги масаласини юзага келтиради. Шу боис уларда ҳар доим ҳам мавзуга чуқур кириб бориш имконияти бўлмайди. Электрон газеталар ким биринчи бўлиб янгиликни эълон қилиши борасида мусобақалашади. Демак, ҳар доим ҳам факт ва далилларни текширишга вақт ва имконият бўлмайди. Шу сабабдан Интернетда эълон қилинган ахборот ва янгиликларни ўқиш пайтида уларга, ҳар қанча ишончли бўлмасин, танқидий нуқтаи назардан баҳо бериш талаб этилади. Босма газеталар интерфаолликни таъминлаш ва ёшлар аудиториясида ўз мавқеини ушлаб туриш учун онлайн версияларини таклиф этади. Муштарийлар эса таҳририятга у берган янгиликка доир ўз илова ва ғояларини юборади, янгиликларга шарҳ бериши, ижтимоий тармоқлар орқали бошқалар билан алмашиши мумкин. Муштарийларнинг газета материалларини тайёрлаш жараёнига жалб этиш, худди реалити-шоуда бўлгани каби уларнинг контентини бошқа муштарийлар оламига яқинлаштиришга ёрдам беради. Бугунги кунда ўқувчилар газета тайёрлашда бемалол иштирок этиши, у ҳақдаги фикр-мулоҳазаларини очиқ-ошкора баён этишига ҳамма шароит яратилган. Журналлар ва кўнгилочар материаллар Журнал газетага нисбатан кўнгилочар материалларни чоп этиш учун қулайроқ ҳисобланади. Уни чоп этиш муддати газетага нисбатан узоқроқ давом этгани боис, журналистда мавзуга чуқур кириб бориш ва мақола тайёрлаш учун имкониятлар кенгроқ бўлади. Журнал даврийлиги нуқтаи назаридан долзарб мавзуларни ёритишда газета билан рақобатлаша олмайди, албатта. Аммо афзаллиги шундаки, унда мавзуни чуқур тадқиқ этиш, долзарб воқеа-ҳодиса ва жараёнларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда шарҳлаш, шунингдек, бадиий публицистика материалларини, турли жанрларга мансуб фотосюжетларни чоп этиш имконияти 43 кенг. Сўнгги йилларда ялтироқ (“глянец” номини олган) қоғозга босиладиган журналлар кенг урф бўлиб бормоқда: улар орасида гламур (яъни маълум қатламга хос, масалан, snob Collection, Jannat Makon, bellaTerra) ва ижтимоий йўналишда(Push.kz, Сool, Лиза)гиларини ажратиш мумкин. Гламур журнал “чиройли” ҳаёт ва турмуш тарзини шакллантиришга йўналтирилган бўлса, иккинчи тоифадаги нашрлар ижтимоий мавзуларни бетараф ва руҳий ёндашув асосида ёритишга ихтисослашган. Уяли телефон воситасида сурат олиш имконияти пайдо бўлиши билан сурат олиш жараёни ҳам соддалашди. Шу боис бугунги кунда суратлар учун каттагина қалам ҳақи тўлайдиган журналларда ҳаваскорлар томонидан олинган суратлар ҳам кўплаб чоп этилмоқда. Аммо уларни “сариқ матбуот” учун ишлайдиган “паппараци”лар билан чалкаштирмаслик керак. Паппараци олган суратлар ҳар доим шов-шув мазмунидалиги билан ажралиб туради. Бундай материаллар ортида маълум бир ғоя, қадрият ва кўрсатмаларни илгари сураётган гуруҳлар (масалан, малика Диана нафақат паппарацининг, балки ушбу фожиани “сариқ матбуот”да қандай талқин этилишининг ҳам қурбони бўлди, дейиш мумкин)нинг манфаати туради. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling